Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суфлаш борми

21:50 / 28.03.2019 | Oqila | 3051
Ассалому алайкум! Уйқуга ётишдан аввал Қуръони Каримдан бир неча оят ўқиб, сўнг "суф-суф" дейиш мумкинми? Бу куф-суф сўзидан олинмаганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мумкин. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا فَقَرَأَ فِيهِمَا  قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ وَ  قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ وَ  قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ 

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббиннаас» сураларини ўқиб, дам солиб, имкон қадар баданларига суртиб ётар эдилар. Аввал бошлари ва юзларидан бошлар эдилар. Кейин таналарининг олд тарафига ўтар эдилар. Шу нарсани уч марта қилар эдилар».
Бухорий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Қадимдан бизда ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч сурага «Каафирун» сурасини қўшиб, «чор қул» деб атаб келишган. Мазкур суралардаги жамловчи маънолар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳиди, ширкнинг инкори ва бошқалар сабабидан уларнинг фазли улуғ бўлган.
Биз ҳам бу ҳадиси шарифга амал қилиб, ҳар кеча мазкур сураи карималарни ўқиб, дам солиб, иложи борича баданларимизга суртиб ётсак, ўзимиз учун яхши бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat