Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос тақсимоти

12:46 / 31 март | Khurshid | 408
Ассалому алайкум! Мен мерос масаласида шуғуланишим жараёнида саволлар туғилмоқда: 1. Сизларнинг жавобларингизнинг бирида, яъни саволлар.ислом.уз/с/41628 да, 6 сотих ҳовли мерос тақсимотига киради дейилган. Менинг саволим: бизда ер давлатники деб хисобланади, яъни ҳоҳлаган пайт олиб қўйиши мумкин, бу холатда нима қилинади? шунда хам мерос сифатида бўлинаверадими? 2). Сизларнинг жавобларингизнинг бирида, яъни саволлар.ислом.уз/с/24936 да, уйни бетараф мутахассис одам бахолайди дейилган, ушбу мутахассисни қаердан топса бўлади? 3). Сизларнинг жавобларингизнинг биридан, яъни саволлар.ислом.уз/с/50699 дан келиб чиқиб, меросхўрлар фароиз илмига номувофиқ, меросни бўлишиб олишса ва шунга ўзаро рози булишса, яъни менинг онамдан мерос бўлиб қолган нарсаларни бир пайтлар отам тақсимлаб берганлар, шунга отам, мен ва опам рози бўлсак кифоя қилади, тўғрими? Лекин онам вафот этганларида ойим тирик эдилар, хозир эса йўқ. 4). Улушлар ажратилганда, мулкни нархда эмас, яни сенга 100000 сўм, сенга 140000 сўм эмас, балки қолган меросдан сеники 15%, сеник 30%, сеники 25 % деб маълум қилса хам бўладими? Меросхўрлар улушларини аниқ нархда билишлари шартми, %да билиб, лекин қийматини қолган меросдан ўзлари тахминлаб, бошқа меросхўрга хадя қилсалар хам бўладими? Буни сўраганим сабаби, меросхўрлар “биз розимиз, бизга улуш керакмас” дейилган холатга. Шу холатда улушини қўлга олмасдан, балки миқдорини хам аниқ билмасдан, хадя қилиб юборса бўладими? 5). Баъзи масалаларни “Илмий мажлисда хал қилиш керак” деябсизлар, бу каби мажлислар қандай ва ким тарафидан ташкиллаштирилади, менинг оиламдаги мерос масаласига хам ташкиллаштириш мумкинми? Аввалдан ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бўлинади. Чунки уни одамлар олди-сотдиси билан шуғулланади.
2). Уй бозоридагилар.
3). Бирорта олимнинг ҳузурига бориб аввало у ишларингизни аниқлаб олиб кейин ким ўз ҳиссасидан воз кечмоқчи бўлса бирорта меросхўрга арзимас пулга ҳам сотиши мумкин ёки мерос тилида “тахоруж” деган нарса бор, яъни меросдан бирор нарсани олиб “Менга шу етади, қолганини ўзларингиз бўлиб олаверинглар” деб орадан чиқиб кетади.  
4). Аниқ билиб олишлари керак. чунки билгани норози бўлишлари мумкин.
5). Мумкин. Хоҳласангиз бирор катта олимнинг олдига боринг. Олимларни аниқлашни аҳли илмлардан сўранг. Оми халқ “катта домла” деса гапига кириб кетаверманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat