Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Зикр аҳлидан сўранг" китоблари ҳақида

00:00 / 27.04.2011 | eski savollar | 448
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух фазилатли Шайх Ҳазратлари ! Биз билганларимиз ва билмаганларимизнинг ҳақиқий эгаси - Малик бўлмиш Аллоҳ таоло умрингизга ва илмингизга барака ато айласин ! Ҳазрат бераётган саволим беодобликдан бўлса мани авф этгайсиз. "Зикр аҳлидан сўранг" китобларининг саволларини албатта, сиз саралайсиз. Ман ҳозирда илм ўрганиш мақсадида имкон қадар савол-жавобларни ўқиб ўрганиб чиқишга ҳаракат қилмоқдаман.Бунда бизга бир қанча зарур бўлган ва баъзимиз бундан ғофил бўлган савол-жавоблар учраб турибди.Бундай хулосага келишимга сабаб баъзи биродарлар илмлилардан шу каби саволларни сўраб қолишади.Ўйлашимча бундай савол-жавобларни кўпчиликка билдирган маъқул.Яъни ҳамма ҳам интернетдан фойдалана олмайди.Шунингдек, кўпчилик кўп китоб мутолаа қилмайди.Халқ орасида оммабоп бўлган "Зикр аҳлидан сўранг" китоблардан эса кўпчилик фойдаланади. Ҳазрат агар беодоблик бўлмаса, шу сайтдан ўзим учратган саволлардан сараларини қайси бўлимда ва қандай мавзуда, ким томонидан берилганлини сизга тақдим этсам, ижозат берасизми? Бу саволларни сиз ўқиб кўриб маъқул топсангиз "Зикр аҳлидан сўранг" саҳифаларида чоп эттирсангиз илм йўлида заррача бўлса ҳам фойдамиз тегса ўзимни бахтиёр ҳис этган бўлар эдим. Беодоблик қилган бўлсам ҳамда қимматли вақтингизни олганим учун узр, эътиборингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозир “Зикр аҳлидан сўранг”да асосан ушбу саҳийфадаги савол-жавоблар чоп этилмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat