Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жориялар ҳақида.

00:00 / 31.05.2007 | eski savollar | 13014
Ассалому Алайкум ҳазрат. Сиздан сорамоқчи болган саволимга жавоб берсангиз,илтимос.Пайгамбаримиз :саw даврларида коп оилаларда Жориялар болган ва мен оқиган китобда ҳонадон ҳожаиниларга жориялар билан бирга болиш мумкун этилган. СҲу ростми? аҳир улар никоҳланмаган-ку бу зино ҳисобланмидими? ҳазрат саволим мантиқсиз коринса аввалдан узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда гап кулдорлик хакида, хусусан, хотин кишини кул (чўри) тутиш хакида кетмокда. Хулоса шуки, кулчилик Исломдан аввал авж олган ва кенг таркалган ходисалардандир. Ислом биринчи бўлиб кулчиликка карши курашни бошлади. Кул озод килишни ибодат даражасига кўтарди. Инсонларни кул килишни эса, катта гунох хисоблади. Бу масалада батафсил бахс юритган китобларга мурожаат килсак, Ислом кулчиликнинг хамма эшикларини беркитганини кўрамиз. Лекин вокеъликни хисобга олиб, факат бир эшикни–урушдан асир тушганларнинг эшигини очиб кўйган. Чўри тутишга берилган рухсат хам Ислом душманлари томонидан махкам тутиб олиниб, аксил ташвикотларига байрок килиб юрилади. Натижада дунёда Ислом олами деганда, бехабарларнинг кўз олдига факат кўпхотинлилик ва чўри аёллар келадиган бўлиб колган.Аммо, бу масалага вокеълик нуктаи назаридан каралгандагина унинг мохиятини тўла тушуниш мумкин.Ўша даврларда тез-тез урушлар бўлиб турар эди. Табиийки, уруш бор жойда ўлим бор, асир тушиш бор. Душман томон мусулмонлардан асирга тушган эркакларни кул, аёлларни чўри килар эди. Ўз-ўзидан мусулмонлар хам шунга яраша муомала килишга мажбур эдилар. Аввало, имкони борича асирларга яхши муомалада бўлишга, уларни озод килишга таргиб килинарди. Пайгамбаримизнинг соллаллоху алайхи васалламнинг сийратларига багишланган китобларни ўкиганимизда бунга кўплаб мисолларни топамиз. Кул ёки чўри тутишга тўгри келиб колганда эса, ўзига яраша хукмларга амал килиш лозим бўлар эди. Асирга тушган муслима аёлларга нисбатан кофир ва мушриклар вахшиёна муносабатда бўлишларига карамай, мусулмонлар ўз кўлларига тушган асира аёлларга шариат кўрсатмалари асосида гўзал муносабатда бўлар эдилар. Уларни озод килиб юборишга таргиб хакида гапириб ўтдик. Энди мободо тутиб колишга карор килинса, нима бўлишини ўрганайлик.Дейлик, бир аёл асирга тушди. Бир уйда яшамокда. Ой ўтади, йил ўтади. Лекин у хам аёл, инсон, жони бор, нафси бор. Ёмон йўлга кириб, Ислом жамиятидаги эркакларни йўлдан уриб яшасинми? Ёки ўзига эга бўлган одам билан халол-пок шаръий алокада бўлсинми? Бу эса, ўша аёлнинг келажакда хур бўлишига йўл очади. Агар хожаси унга уйланса, унинг инсонийлик кароматини кайта кўтарган бўлади. Бундай холатларда кўпрок хур эр ўзининг чўри хотинини озод килади. Аммо озод килмай, чўри холида олиб юрса хам, тугиши билан аёл умму валад хисобланади. Шариат бўйича, уни сотиш мумкин бўлмай колади. Хамда хожаси вафот этган куни у аёл озод хисобланади. Агар хожа чўрига уйланмай, уни чўри маъносида ўзи билан олиб юрса хам, аёл тугиши билан умму валадга айланади ва хожаси вафот этган куни озод бўлади. Ушбу холатни гайримуслимларнинг кўлига тушиб колган аёлларнинг холи билан солиштириб кўринг-а, нима фарк борлигини кўрасиз. Исломнинг илк давридаги холни кўятуринг, бугунги кунимиздаги –тараккиёт, маданият ва инсон хукуклари даъвосини килаётган милодий йигирманчи асрнинг сўнгги йилларидаги холатга солиштиринг. Асира аёлларни нималар килишмаяпти. Гурух-гурух бўлиб тинимсиз зўрлашдан тортиб, уларни фохиша филгмлар килиб, бозорда сотишгача боришяпти. Инсонлик маъноларини оёк ости килишяпти. Бу дахшатли ишлар чўри тутишга рухсат бергани учун Исломга тухмат тошини отаётган Оврупанинг кок марказида содир этиляпти.

Топ рейтинг www.uz Openstat