Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарга чиқиш

18:20 / 29.09.2016 | Shuhrat | 933

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, саволларимизга жавоб топишда қилаётган ёрдамингиз учун раҳмат. Динимизда аёл кишининг маҳрамсиз сафарга чиқиши мумкин эмас экан. Саволим шундан иборат эдики, мeн бошқа давлатга ўқиш ёки иш сафари билан йўл олсам ва маълум вақтдан сўнг турмуш ўртоғимни ҳам у eрга чақирсам, мeни олдимга кeлиши учун у бир маҳрам билан йўлга чиқиши кeракми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлнинг ёлғиз ўзи ёки номаҳрам эркак билан сафар қилишини қаттиқ ман этганлар. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётиб: – Бир эркак бир аёл киши билан ҳаргиз холи қолмасин, агар аёлнинг маҳрами бўлса, майли. Аёл киши сафарга зинҳор маҳрамсиз чиқмасин, – дедилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб: – Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аёлим ҳажга чиқди, мен эса фалон жойда бўладиган ғазотга ёзилдим, – деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: – Сен бориб, аёлинг билан бирга ҳаж қил! – дедилар». Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аёл кишини ҳатто ҳажга ҳам ёлғиз юбориб бўлмас экан. Ҳатто Аллоҳнинг, дину диёнатнинг йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, аёлнинг маҳрами у билан бирга ҳажга бориши кераклиги таъкидланмоқда. Чунки сафар машаққат ва хавфдан холи эмас. Мўмина аёлларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга унинг маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиб бориши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat