Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бинилюкс компанияси

00:00 / 29.04.2011 | eski savollar | 444
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Ислом равнақи йўлида ҳисса қўшаётганларни Аллоҳ икки дунёсини саодатманд этсин ! Бинилюкс компанияси кир ювиш воситасини сотиш билан шуғулланади.Компанияга аъзо бўлиш учун 220 минг сўм тўланади.Шу пулга кир ювиш воситасини сотиб олинади : 3 та парашок , 2 та шампунъ.Маҳсулотни аъзо бўлган одам фақат 1 марта сотиб олиши мумкин.Олинган нарсалар кишини ўзини эҳтиёжи учун.Энди шартлари шуки , олган киши 2-3 одам топади ва уларни ҳам компанияга аъзо қилади.Улар ҳам маҳсулот сотиб оладиларда, улар ҳам ўз навбатида одам топадилар. Энди мукофот ҳақида : Аъзо бўлган киши 2 та одам топади, улар унинг ўнг ва чап "қўли" бўлади.Энди агар ўнг "қўл" даги одамлар сони 100 га етса дастлаб аъзо бўлган кишига СПАРК русумли машина совға қилинар экан.Чап "қўл" даги одамлар сонидан эса ҳар бир киши учун 22 минг сўмдан дастлаб аъзо бўлган кишининг ҳисоб рақамига тушар экан.Яъни 100 та одамдан 2 миллион 2 юз минг сўм. Аъзо бўлгандан кейин банкдан шу киши номига ҳисоб рақам очилади.Ва пуллар ўша ерга тушади. Бундан ташқари интернетда ҳам компанияни сайтида аъзо бўлган кишининг ўз жойи бўлиб шу жойдан одам сонини нечтага етганини назорат қилиб туриш мумкин. Компания давлат тасдиқидан ўтган бўлиб Ўзбекистонни қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда иш олиб боради.Чет элда бундай тизимни номи "сетевой маркетинг" яъни "тармоқли савдо-сотиқ" деб аталади. Савол : Ушбу компанияга аъзо бўлиб, олинган мукофот шариат ҳукми бўйича ҳалол ҳисобланадими? Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat