Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

эр ба хотиннинг вазифалари

00:00 / 29.04.2011 | eski savollar | 1021
Ассалому алайкум! мани 2 нафар фарзандим бор. о'зим уйда о'тираман. сизга берадиган саволим : ҳар бир эркак о'з аёлига ҳар ойда нафақа бериши кк экан. бу нафақа қандай тақсимланади? яни: эр топганининг қанча қисми аёлига нафақа сифатида берилиши кк? жавобингиз учун олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир:1. Таом.Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади.2. Кийим.Етарли даражада, бир сидра кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида «Ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади», дейилган.3. Маскан.Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради.5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса қамалмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat