Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор эмасманми?

17:04 / 06 апрель | MuhammadYusuf | 399
Ассалому алайкум! Яқин кунларда дўстларим билан бир масала юзасидан тортишиб қолдик. Мен бир гуноҳ ишни қилишликдан қайтардим, лекин шу қайтариш вақтида озгина қўполликка йўл қўйдим. Шу савол жавоблар бўлимида сигарет ҳақида бир йигит савол берган "ўртоқларим билан бир жойда ўтириб ош еймиз ва шу хонада ўртоқларим сигарет чекишади ўша сигарет чекиладиган жойда ўтирсам бўладими ёки у ердан чиқиб кетишим керакми?" деган саволга "3-4 киши чекмайдиганлар бир бўлиб ўша чекадиган кашандаларни хонадан чиқаринглар деб жавоб берилган" шуни юборганимдан кейин тортишув келиб чиқди. Лекин айнан гуноҳ қилаётган дўстларимнинг ёки уларга тегишли бўлган белгиларни айтмадим. Бир аҳли илм инсондан сўрасам сиз ҳақсиз, лекин ҳал қилиб бўлинган масалада мужоҳадага киришганингиз учун гуноҳкор бўлишингиз мумкин деди. Устозлар мен нотўғри иш қилдимми? Гуноҳкор бўлдимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қўполлигингиз учун гуноҳкор бўлишингиз мумкин. Аслида бундай тўпланишлар қандай бўлишини Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: 

 لاَّ خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِّن نَّجْوَاهُمْ إِلاَّ مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلاَحٍ بَيْنَ النَّاسِ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ ابْتَغَاء مَرْضَاتِ اللّهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا۝ 

114. Уларнинг кўплаб махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, садақага, маъруфга ва одамлар орасида ислоҳга буюрган кишигина бундан мустасно. Ким буни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга буюк ажр берурмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat