Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ватанни севмоқ иймонданди­р" ҳадисининг­ ровийси ким?

00:00 / 03.05.2011 | eski savollar | 5505
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­."Ватанни севмоқ иймонданду­р!" ҳадиси, қайси саҳобадан ривоят қилинган?Мазкур ҳадис машҳур ҳадисми ёки заиф ҳадисми?Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқиш керак! Китоб ўқиш керак! Китоб ўқиш керак! Китоб ўқиганлар ўн йил аввал билиб олган оддий ҳақийқатни сиз савол деб кўтариб юрибсиз. Менинг вақтим, зеҳним, ишимни зое қилиб, аввал ўтган нарсани яна такрорлашимига мажбур қилмоқдасиз.“Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг биринчи жузида бу ҳақда қуйидагилар ёзилган:“...ҳар бир мусулмон ҳамма нарсани ҳадис, деб қабул қилавермаслиги керак. Балки бирор нарсани ҳадис, деб айтишдан олдин уни яхшилаб текшириб кўриш лозим. Уламоларимиз халқ ичида ҳадис дея эътиқод қилиниб, айтилиб юрган кўпгина гаплар аслида ҳадис эмаслигини исбот қилганлар. Масалан, кўпчилик орасида «Ватанни севмоқ иймондандир» деган гап ҳадис деб тушунилади, айтилади ва ёзилади. Лекин бирор киши уни ким ривоят қилганини, қайси китобда келганини зикр қилмайди. Аслида эса у гап ҳадис эмас, исломий ҳикматлардандир”.

Топ рейтинг www.uz Openstat