Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшиқ тинглаш

00:00 / 03.05.2011 | eski savollar | 2996
Ассалааму алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари.Саволим бугунги кунда ёшлар орасида авж олиб бораётган бир иллат, бало деса ҳам бўлади, қўшиқ тинглаш ҳақида.Сир эмас, жуда кўп ёшлар ҳозирда ғарбдан келаётган, хусусан инглизлардан чиқаётган ашулаларни тинглашга ва уларни ҳофизларига мухлис бўлиб уларга тақлид қилишга одатланиб бормоқдалар. Ўзим бунга ҳар куни гувоҳман. Кимдир телефонига, кимдир миниб кетаётган маркабида баланд қиволиб, кимдир мп3 га ва яна шу каби ҳолатларда эшитиб, қўшиқ матнини англаш у-ёқда турсин, ўзи қайси тилда янграётганини ҳам пайқамасдан юришади.Агар бу каби қўшиқларни видео шаклини олиб кўриладиган бўлса, мусулмон учун айни ҳаром эканлиги яққол намоён бўлади, лекин шуни ҳам писанд қилмай юрганлар қанча.Аммо видеосиз фақат қўшиқни тинглаб юрганларга қандай насиҳат қилмоқ керак?Уларга Қуръон ва Ҳадисдан далил билан насиҳат қилинса мақсадга мувофиқ бўлар деган ниятда сиздан ёрдам сўрамоқдаман.Яъни саволим шундан иборатки, ғарбдан кириб келаётган беҳаё, бемани қўшиқларни тинглаш ҳаром бўлса бунга қандай далиллар бор, ва ёшларга қандай насиҳат қилмоқлик керак?Ва яна илтимос, иложи бўлса умумий ҳолда олганда қўшиқ тинглашни ҳукмини кенгроқ баён қилиб берсангиз.Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтганга ўхшаш нарсаларни ҳаром ва гуноҳлиги ҳақида ҳамма иттифоқ қилган. Бу борада ҳужжат ва далиллар тўлиб ётибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat