Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1 мартта уч талоқ деганди

09:50 / 08 апрель | Feruza | 407
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 1 мартта 3 талоқ деган. Кейин қайта никоҳ ўқитганмиз. Ярим йил ўтиб, яна смс орқали талоқсан деб ёзиб юбордиллар. Кейин яна орадан 1 ҳафталар ўтиб телефонда “сенга талоғими бердим”, дедилар. Энди ярашамиз деяпти. Қайта никоҳ ўқитса бўладими? 1 талоқ деб смс ёзганларда ҳайз ҳолатида эдим. Кейинги телефонда айтган талоқларида покланиб бўлган эдим. 1та фарзанд бор.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биринчи уч талоқ деганида қайта никоҳланмайдиган бўлиб қолгансизлар. Энди у кишига қайта никоҳланиш учун сиз бошқасига турмушга чиқиб, яқинлик қилиб, талоғингизни олиб, идда ўтириб, иддангизни тугатишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat