Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир ҳисобланадими?

09:40 / 08 апрель | Muhammadyunus Tursunov | 350
Ассалому алайкум! Бир биродарим ўзи Марғилонлик, отаси ҳарбий бўлгани учун ҳозир ота-онаси Чирчиқда ижарада яшашади. Ўзи Тошкент шаҳрида яшаб ўқийди. Ҳар ҳафта 1 ёки 2 кунга Чирчиққа бориб келади. Бу ҳоллар унинг намозлари ҳукмига таъсир қиладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ота-онасига Чирчиқ вақтинчалик туриш жойи ҳисобланади. Улар у ерда 15 кеча кундуздан кўп туришни ният қилган бўлишса муқим ҳисобланишади. Биродарингиз Марғилондан Чирчиққа келаётганида энг ками  15 кеча кундуз туриб кейин Тошкентга келадиган бўлса, Чирчиқда ҳам, Тошкенда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки Чирчиқда муқимга айланади, Тошкентга келганида эса орадаги масофа сафар масофаси бўлмагани учун ватани иқомаси ботил бўлмайди. Ўқиш мобайнида Марғилонга бориб келадиган бўлса, Чирчиқда ҳам, Тошкентда ҳам қаср ўқийди. Чунки у келаётганида хафтанинг баъзи кунлари Чирчиқда, баъзи кунларини Тошкентда туришни ният қилган бўлади. Бир вақтда икки жойда туришни ният қилиши билан муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat