Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккиланиш

15:35 / 08 апрель | Akobir | 533
Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Шу йилдан бошлаб ҳаётимни тубдан ўзгартиришни қарор қилдим. Намоз ўқишни бошладим ва Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилишга ҳаракат қиляпман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охиратда риёкорларнинг аянчли аҳволи баён қилинган ҳадисларини ўқиб фикрларим чалкашиб кетди. Бир яхши амал қилмоқчи бўлсам кўнглимга "сен бу амални бировлар кўрсин деб қиляпсан" деган хаёллар келади. Ҳатто фарз намозларини ўқимоқчи бўлсам, ёнимда одамлар бўлса " сен одамлар сени намозхон дейишлари учун намоз ўқияпсан" деган хаёллар миямга ўрнашиб қолган. Амалим риё бўлишидан қўрқаман. Агар бирор бир амални хуфёна қилмоқчи бўлсам ҳам " сен ўзингни Аллоҳга яхши кўрсатиш учун бу амални қиляпсан. Аслида қалбингда иймонинг йўқ" деган хаёллар такрор келаверади. Бу хаёллар менга умуман йўл қолдирмаган. Насиҳатингизга муҳтожман. 2. Мен тожик тилини ҳам биламан шу сабабли Тожикистонлик Ҳожи Мирзо Шарифнинг маърузаларини тинглайман. Шу яқинда баъзи бир гапларни эшитиб у кишининг маърузаларини эшитишга иккиланиб қолдим, Тожикистонлик Ҳожи Мирзо Шарифнинг маърузаларини эшитиш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аввалига шундай риёга ўхшаб туюлади. Кейинчалик ҳаммаси холис Аллоҳ учун бўлиб кетади. Бардавом бўлинг, муборак бўлсин.
2). Танимаймиз. Агар маърузалари мазҳабимиз ва ақидамизга зид бўлмаса, ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat