Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла

16:08 / 16 апрель | Jalollidin | 1001
Ассалому алайкум! Бир атеистни Ислом динига ишонтириш уни ҳидоятга бошламоқчи бўлиб ҳаракат қилаётгандим. Шунда у менга “бир саволга жавоб берсангиз. Мен Исломга ишонаман” деди. Унинг айтишига кўра биз намоз ўқиётганда қибла сифатида каъбани мўлжалга оламиз. Агарда инсон ер шарининг каъба турган жойини айнан нариги тарафида жойлашган бўлса, у қайси тарафга қараб намоз ўқийди, чунки у ҳолатда инсон барча томондан қиблага қараган ҳолатда бўлади. Чунки ер шар шаклида. Бу эса унинг наздида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ернинг шар шаклида эканлигини билмаслигини далолати деяпти. Шунда унга нима деб жавоб берсам бўлади? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг расули эканлигига ва у кишининг ҳеч бир ишни беҳикмат қилмасликларига ишонаман. Фақат диний илмим камроқлиги туфайли унинг бу саволига жавоб бера олмадим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз каби оми ва содда одамларга қибла бор тарафга юзлансанг бўлди деганлар. Қиблани тўғрисидан ернинг нариги томонидаги инсон хоҳласа у томондан, хоҳласа унинг қарама-қарши томонидан юзлансин фарқиси йўқ. Ярми у ёққа, ярми бу ёққа қараб жанжал қилишмаса бўлди. Каъбанинг ичида намоз ўқиётган одамлар хоҳлаган тарафига қараб ўқисалар жоиз. Сен хато қилаяпсан деб жанжал қилишмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat