Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни ким тўлаши керак?

15:38 / 16 апрель | kamola | 601
Ассалому алайкум! 22 йил олдин онам тоғамнинг илтимоси билан қарзга, бирга ишлайдиган одамдан 700.000 сўм (яъни ўша даврда битта Нексияни) пулини олиб берган. Тилхат хам ёзиб берган тоғам икки ҳафтада қайтараман деб. Шу кунгача қарзини бергани йўқ, чунки имкони ҳам йўқ. Мана олти йилдирки онам зўрға ишлаб, емай-ичмай 3000 доллар қилиб тўлади. Энди улар “қолганиниям қилиб берасиз, яъни битта Нексияни пулини” деб туриб олишган. Лекин у пулни онам бир тийинини ҳам ушламаган ҳам. Ўртада тургани учун узиб келмоқда. Онам рибога йўқ қўймаяптимикин? Ахир сўмда олишганку? Қандай ва қанча тўлашимиз керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша олган пайтда 700.000га неча грамм тилла келадиган бўлса ўшанча грамм тилланинг ўзини ёки қийматини сўмда тўлаши шарт. Берган 3000 пули шунга тўғри келса, қарзини ўтаган бўлади. Бундай ҳолатни пулнинг касодга учраши деб айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat