Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онага оқ бўлиш

16:18 / 17 апрель | Наргиза | 771
Ассалому алайкум! Отам ёшлигимизда бизни ташлаб кетган. Онам ҳозир ароқ ичади ва зино ҳам қилади. “Уларга ундай қилманг” деганимда жуда қаттиқ урушиб ҳам қолганмиз. Шундан кейин айтмайдиган бўлдим. Баъзида намоз ўқиётганимда ҳам ароқ ичиб ўтирадилар. 1. Улар ароқ ичаётган хонада намоз ўқисам гуноҳ бўлмайдими? 2. Улар билан кўп урушиб қолиб оқ бўлишгача бораяпман. Сўнг тавба қиламан, аммо яна такрорланаяпти. Агар улар билан ярашиб олиб бошқа урушмасам ва тавба қилсам гуноҳим кечириладими? 3. Онам мастлигида мени оқ қилса оқ бўламанми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Кечирилади.
3). Оқ бўлмайсиз. Сиз урушишингиз билан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Фойдасиз ишни қилманг. Фақат Аллоҳ таолодан сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat