Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бокира бўлиб эрга тегиш

20:10 / 18.03.2016 | prostoy | 3125

Ассалому алайкум! Мен икки мисолни келтираман. Биринчиси, бошқа диндаги қиз Исломни қабул қилган. Кейин уни зўрлаб қўйишган. Ҳозир эса никоҳланди ва бўлажак эрига бокира эмаслигини айтиши керакми? Унинг онаси операция билан бокира бўлиб, ҳеч кимга айтмасдан эрга тегишни маслаҳат берган.
Иккинчиси эса ўз хоҳиши билан зино қилиб юрган қиз, тавба қилиб тўғри йўлга ўтгач, бир иймонли болага никоҳланган. Бу бола қизнинг ўтмишини билмайди. Бу қиз ҳам ўтмишини айтиши керакми ёки яшириб, операция йўли билан бокира бўлиб тегиб кетиши керакми? Жавобларингиз учун раҳмат. Ҳозирги вақтда зинокорлик қилиб юрган қизлар эрга тегиш вақтида шунақа одобли ва «бокира» қизга айланиб олиб, турмушга чиқишлар жуда кўпайиб кетди. Буни билмаган болаларга раҳмим келади. Ассалом алайкум


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилади: الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat