Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол лак

15:59 / 17.04.2019 | Nazokat | 2833
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ҳалол лак деган тушунча муслима қизлар орасида урфга кириб келмоқда. Уларнинг айтишича бу лак сув ўтказар экан. Буни улар интернетда олимларнинг қилган тажрибалари орқали билишибди. Бу лакдан фойдаланиш биз муслималар учун қанчалик тўғри. Уни сургандан кейин таҳорат олсак бўладими? Баъзи дўстларим қўлларига оддий лак суриб юришади ва шу ҳолатларида таҳорат олиб намоз оқишида. Айтишича таҳорат олиб сўнг лакни сурган экан ва қолган таҳоратларида ният қилиб қўяр экан. Унга бу нарса нотўғри эканлигини тушунтирдим . Лекин у инсонлар таҳорат олиб сўнг тиш (имплант) қўйдиришадику . Унда уларнинг таҳорати нима бўлади деди. Тоғриси жавоб бера олмадим чунки сунъий тиш қўйдиришдан олдин таҳорат олиш кераклиги ҳақида билмас эдим. 2)Агар имплант тиш қўйдирсак таҳоратимиз мукаммал бўлмайдими? 3) Лак сургандан сўнг таҳорат олаётганда уни ўчириш кераклиги ҳақида ва агар лак билан таҳорат олса намозга тасири қандай бўлиши ҳақида аниқ маълуматлар келтириб беришингизни сўрардим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Мутлақо нотўғри.
2). Сунъий тиш қўйдириш учун олдиндан таҳорат олиш шарт эмас.
3). Бу ҳақида юзлаб маротаба жавоб берилган. Лак қўйиб қилинган таҳорат ҳам, ғусл ҳам ўтмайди. Инсон ўз динини хоҳишларига бўйинсундиришга ҳаракат қилмасдан, хоҳишларини динга бўйинсундиришга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat