Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамоз марҳум

13:57 / 10.07.2016 | Afzalbek | 2985

Ассалому Алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда интернет орқали “бенамоз ўтган марҳумнинг ортидан Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, бари бир бефойда, Қуръон ўқиган одам ҳам гуноҳкор бўлади” дейилганини эшитдим. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаганлиги, рўза тутмаганлиги ҳадисларга биноан бадбахт эканлигининг аломати ҳисобланади. Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоибат қилганлар ҳам.

 عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم رَقِيَ الْمِنْبَرَ، فَلَمَّا رَقِيَ الدَّرَجَةَ الأُولَى، قَالَ: آمِين، ثُمَّ رَقِيَ الثَّانِيَةَ، فَقَالَ: آمِين، ثُمَّ رَقِيَ الثَّالِثَةَ، فَقَالَ: آمِين، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ! سَمِعْنَاكَ تَقُولُ: آمِين ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. قَالَ: «لَمَّا رَقِيْتُ الدَّرَجَةَ الأُولَى، جَاءَنِي جِبْرِيلُ عليه السلام فَقَالَ: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ رَمَضَانَ فَانْسَلَخَ مِنْهُ، وَلَمْ يُغْفَرْ لَهُ، فَقُلْتُ: آمين. ثُمَّ قَالَ: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ أَوْ أَحَدَهُمَا فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ، فَقُلْتُ: آمِين. ثُمَّ قَالَ: شَقِيَ عَبْدٌ ذُكِرْتَ عِنْدَهُ، وَلَمْ يُصَلِّ عَلَيْكَ، فَقُلْتُ: آمِين» 

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар. Биринчи зинага чиққанларида «Омин», дедилар. Кейин иккинчи зинага кўтарилдилар ва «Омин», дедилар. Сўнг учинчисига кўтарилдилар ва «Омин», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули! Уч марта «Омин», деганингизни эшитдик?» дейишди.«Биринчи зинага кўтарилганимда ҳузуримга Жаброил соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб: «Бир банда Рамазонни топса, лекин шу Рамазондан мағфират топмай чиқиб кетса, у бадбахт бўлди», деди, мен: «Омин», дедим.Сўнг у: «Бир банда ота-онасини ёки икковларидан бирини топса ва икковлари уни жаннатга киритмаса, у бадбахт бўлди», деди, мен: «Омин», дедим.Кейин у: «Сиз зикр қилинганингизда салавот айтмаган банда ҳам бадбахт бўлди», деди, мен: «Омин», дедим», дедилар».

Шарҳ: Демак, банда Рамазон келганда мағфират қилиниши учун ҳаракъат қилиб қолиши, рўзани ихлос билан тутиши, кечалари қоим бўлиши, шу қулай фурсатдан гуноҳларини Аллоҳ таоло мағфират қиладиган тарзда фойдаланиб қолиши керак экан. Рамазонга бепарво бўлиб, гуноҳлари мағфират этилмай қолиб кетса, бу мазкур банданинг бадбахт бўлгани экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу гапга «Омин», дебдилар. Ҳар бир банда ота-онаси ёки икковларидан бирлари ҳаётлигида уларнинг хизматини қилиб, розиликларини, дуоларини олса, жаннатга сазовор бўлар экан. Агар шу имкониятдан фойдалана олмай қолса, бу унинг бадбахтлиги экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапга ҳам «Омин», дебдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари қаерда зикр қилинса, буни айтган одам ҳам, эшитганлар ҳам дарҳол «соллаллоҳу алайҳи васаллам», «алайҳиссолату вассалом» ёки «алайҳиссалом», деб салавот айтмаса, бу уларнинг бадбахтликлари экан. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтган, эшитган, кўрган, ўқиган – хуллас, салавот айтиши лозим бўлгани ҳолда бепарво бўлса, демак, бу киши бадбахт одамдир. Буни Жаброил алайҳиссалом таъкидлабдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Омин», деб тасдиқлабдилар. (“Одоблар ҳазинаси” китобидан). Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/3520

Топ рейтинг www.uz Openstat