Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эридан қарздор бўладими?

21:49 / 26.04.2019 | Sofiya | 2491
Ассалому алайкум! Турмушли, икки фарзандни онасиман, хўжайиним "сен мендан қарздорсан ,мани топганим санга ҳаром, уйимда яшавоссан, овқатимни евоссан, сендан олдинги ҳаётим яхшиди, сен бўмасен яхши эде" деб кўп уршадилар ва урадила, қаттиқ сўкиб ҳақорат қиладила. Ваҳоланки соғлигимга, кийим кечагимга ота-онам қайғуршади, ота-онам яқинларим билан умуман салом-алик қилмайдила, ноним ҳалол бўсин деб ва ўзларини буйруқлари билан ишга кирдим. Сабаби ҳаттоки соғлимга ҳам қарамай қўйдилар, нафақа умуман йўқ, сотай десам на бир дона кумушим бор на тиллам, иш пулимни ўзлари оладилар, оила ҳаражатларига ишлатилади, лекин шунда ҳам сен мендан қарздорсан деган таналари қолмади. Пулимни бермасам, гуноҳкор бўламанми? Эрга итоатсизлик қилган бўламанми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизни гапингизга биноан эрингизни сиздан бўлган қарзлари йиллар давомида узса ҳам адо бўлмайдиган даражада экан. Тоамингиз, кийимингиз, яшаш жойингиз ва оила ҳаражатларингизни барчаси эрингизни зиммасига вожиб. Сизни топганингизни бир тийнида ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat