Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валадизинодан воз кечиш

00:00 / 14.12.2010 | eski savollar | 1625
Ассалому алайкум Шайх жаноблари.Ёрдамингизга муҳтожларни Ҳақ ё'лга бошлаш ишингиз давомли бо'лсин!Мен яқин до'стимнинг номидан савол бермоқчиман. До'стим Самарқандлик, 55 ёшда, мо'мина аёли, 5 фарзанди, набиралари бор. Бир неча йиллар илгари до'стим иссиқ-совуқ қилиниши натижасида ёш жувонга (илгари эр ко'рмаган, аммо пок ҳам бо'лмаган) илашиб қолди ва бола орттирди. яна бир неча йилдан кейин до'стим исломни таниди ва у жувонни никоҳлаб олди. Бугунги кунга келиб эса қилган ишидан пушаймон, яни улардан воз кечиш кечмаслигини билмаяпти. устига устак у бола о'зидан бо'лганлигига шубҳаси бор. Жувон эса ҳамма ака-опаларига уй қилиб беришини ва меросининг ярмини ҳозирдан фарзандига расмийлаштиришини талаб қиляпти. До'стим қариндош уруг'и, оиласи олдида ҳам г'алати ҳолатда қолди, бу ишлар ичкилик туфайли бо'лган эди, ҳозир у о'згарган, аммо энди нима қилишни билмаяпти. Эркак киши бо'лсак ҳам, до'стим ҳам мен ҳам тобора иссиқ-совуқ деган гапларга ишониб кетяпмиз. Чунки илк оиласи ва фарзандлари билан ораси бузулиб кетяпти. Бу ҳалатда до'стим нима қилишни билмай маслаҳатга муҳтож бо'лаяпти. Савол:Никоҳ кеч о'қитилган бо'лса ҳам, валадизино тамг'аси бекор бо'ладими?Валадизинодан ва унинг онасидан воз кечиш мумкинми бу ҳолатда?Динимизда иссиқ-совуқ қилиш деган нарса борми? Шу ҳолатга тушган одам қайси дуони о'қиса бо'лади?Саволим ноо'рин бо'лса, айбга буюрманг.Илтимос, қийин ҳолатдан Аллоҳни розилигини топиб, чиқиб кетиш ё'лини ко'рсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Никоҳсиз бўлган бола валади зино бўлади. У ҳомилада пайдо бўлганидан кейин қилинган никоҳ уни ҳалол бола қила олмайди.2. Воз кечиб, менинг болам эмас дейиш мумкин эмас. Унинг онаси бошқа аёлларга ўхшаш. Никоҳли аёлни ҳам талоқ қилса бўлади-ку.3. Дийнимизда иссиқ-совуқ деган нарса йўқ. Сиз айтган ҳолатга тушганлар, билган сураларини, хусусан, ал-ҳамду, чор қул, курсий оятини ўқиб ўзига дам солиб юрса, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat