Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Страуманн эмдогаин препарати

07:37 / 27 апрель | Axrorxon | 311
Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Мен стоматологман. Одамларда кўп тарқалган оғиз бўшлиғи касалликларидан бири - бу парадонтит бўлиб, бунда тиш илдизини ўраб турувчи суяк тўқимаси емирилади. Сабаби бартараф этилса жараён тўхтайди-ку, лекин, емирилиб бўлган суяк қайта тикланмайди. Шундай холатлар бўладики, тишлар илдизларининг учдан икки қисмигача емирилиб бўлади. Бунда агар суяк қайта тикланмаса, тишлар қимирлаб тушиб кетади. Ачинарлиси, бу касаллик, кўпинча умумий бўлиб, кўп тишларни қамраб олади. Ҳозирги кунда самарали бўлган усуллардан бири суяк трансплантатсияси. Бунда қовурғадан ёки тананинг бошқа аъзосидан суяк кўчириб ўтказиб, милкка қўйилади. Яна бир самарали усул - "Страуманн® Эмдогаин" деб номланган оқсил таркибли гел бўлиб, пародонтитдан натижасида йўқотилган тиш тўқималарини қайта тикланишини таъминлайди. Расмий сайтида унинг таркиби ёзилмаган. Публикатсия қилинган илмий мақолалардан маълум бўлишича, бу препарат орқали тикланган тўқима 10 йилгача ҳам сақланиб турибди. 2018 йил Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференсияда Жанубий Кореялик проффессор ҳам ўз амалиётида шу препаратни ишлатишини айтди. Яна айтдики, бу препарат чўчқа организмидан тайёрланар экан. "Зикр аҳлидан сўранг" 1 китоб 123 саволнинг жавобида қуйидагилар ёзилган: ...Яна бир қонун шуки, чўчқадан олинган моддадан тайёрланган "инсулин" дориси қанд касаллигига гирифтор бўлган беморлар учун даво сифатида ишлатилади ва уни шаръий қоидаларга биноан, зарурат учун ишлатиш мумкин... Саволим: 1) Бу препаратни ишлатиш жоизми? 2) Агар уни ишлатиш жоиз бўлса, бемор унинг таркибини сўрамаса ҳам, айтиб қўйишим керакми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Барчамизни иймонда ва исломда собит қадам қилсин!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Агар беморлик диабет даражасида, даво ҳам инсулин зарурати даражасида бўлса уламолар жоиз деганлар. 

2). Бир қатор беморларга айтиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat