Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх ҳазратларига савол

00:00 / 17.06.2007 | eski savollar | 1997
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Марҳумлар ортидан қилинадиган амаллар хусусида саволларим бор эди:1) Юртимизда марҳумлар орқасидан уларни ё'хлаб қилинадиган ко'пгина маросимлар ё'лга қо'йилган. Жумладан уч, ма'рака (7, 9 ёки 11-кунларидан бирида аёллар учун қилинади), йигирма, қирқ, йил, қа'да ма'рака (марҳумнинг унинг хонадонида истиқомат қилмайдиган яқинлари унга атаб о'тказадиган маросим), ваҳоказо.Бунда ҳар бир юрт ва шаҳар аҳлининг о'зларига яраша урф-одатлари бор. СҲариатимизда бу маросимларни қилмоқлик ҳукми қандай, қилмаслик ҳукми (8 тур амал асосида) қандай?2) Уҳсбу ва шу каби амалларни савоб умидида қилса қандоқ, "урф-одатимиз-да" деб қилса қандоқ, "қилмаса бо'лмайди" деб мажбурланиб қилса қандоқ?3) Ба'зи бир шаҳарларда (масалан, Андижонда) ана шундоқ урфга кирган маросимларда махсус кайфиятлар ҳам мавжуд. Мисол ушун, қирқ ва йил маросимларда атала, о'рик шарбати, ширингуруч, ба'зи аёллар орасида ширинлик тарқатиш каби нарсалар бор, буларнинг ҳукми қандоқ: урф деб қилса қандоқ, қилмаса бо'лмайди деган э'тиқодда қилса қандоқ, уларни тарк қилса қандоқ?4) Ма'лумотларга қараганда қирқ ва йил маросимларига насронийларда (масалан, Росия ва Қирг'изистонда) қаттиқ амал қилинар экан, унда албатта о'рик шарбати (атала ва боҳқасини аниқ билмадик) тайёрланар экан. У ҳолда мусулмонларнинг бунга муносабатлари қандай бо'лмог'и лозим?5) Ба'зи бир мусулмонлар томонидан бунга о'хшаш ишларни қилмаслик тарг'иб қилинганида, "буни фалон оталаримиз қилган, пистон кишилар ҳам қилган. Сен билганни улар билмасмиди? Улар қилдими қилавериш керак" деган раддийялар берилишини эшитиб қоламиз. Киши бу о'ринда қандай иш ко'рмог'и лозим?6) Умуман олганда марҳумлар ортидан қилинадиган амалларнинг афзаллари, марҳум учун, амал соҳиби ва боҳқалар ушун энг ко'п фойдалирог'и нималардан иборат?7) Ана о'ша амаллар қандай ният ва кайфиятда қилинмог'и керак?8) СҲариатимизда анашу амлларни қилмоқлик ва қилмаслик ҳукмлари (8 тур амал асосида) қандоқ?Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Юртимизда марҳумлар орқасидан уларни ё'хлаб қилинадиган ко'пгина маросимлар ё'лга қо'йилган. Жумладан уч, ма'рака (7, 9 ёки 11-кунларидан бирида аёллар учун қилинади), йигирма, қирқ, йил, қа'да ма'рака (марҳумнинг унинг хонадонида истиқомат қилмайдиган яқинлари унга атаб о'тказадиган маросим), ваҳоказо.Бунда ҳар бир юрт ва шаҳар аҳлининг о'зларига яраша урф-одатлари бор. СҲариатимизда бу маросимларни қилмоқлик ҳукми қандай, қилмаслик ҳукми (8 тур амал асосида) қандай?- Буларнинг бирортаси хам шариатда йўк.2) Уҳсбу ва шу каби амалларни савоб умидида қилса қандоқ, "урф-одатимиз-да" деб қилса қандоқ, "қилмаса бо'лмайди" деб мажбурланиб қилса қандоқ?- Хаммаси хам жоиз эмас.3. - Уларни тарк килиш лозим. Чунки шариатда йўк нарса бидъат бўлади ва бидъатни тарк килиш лозимдир. Мусулмон инсоннинг вазифаси шариатнинг кўрсатмасини бажаришдир. Одамларнинг гапига ва килганига кўр-кўрона эргашиш эмас.4. - Мусулмонлар бошка диндагиларга ўхшамасликлари лозим. Пайгамбаримиз, ким бир кавмга ўхшаш иш килса, у ўшалардандир, деганлар.5. - Бу каби гаплар жахолатдир. Шариатнинг кўрсатмаси турганда унга карши иш килиш мусулмон инсонга мутлако жоиз эмас.6) Умуман олганда марҳумлар ортидан қилинадиган амалларнинг афзаллари, марҳум учун, амал соҳиби ва боҳқалар ушун энг ко'п фойдалирог'и нималардан иборат?7) Ана о'ша амаллар қандай ният ва кайфиятда қилинмог'и керак?8) СҲариатимизда анашу амлларни қилмоқлик ва қилмаслик ҳукмлари (8 тур амал асосида) қандоқ?Жавоб учун олдиндан раҳмат.- Бу саволларга «Шархи талхийси акийдатут тохавия» китобида келган матн оркали жавоб берсам.ЎЛГАНЛАРГА ДУО КИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ Тирикларнинг дуо ва садакаларидан ўлганларга манфаат бордир. Шарх: Ахли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг килганидан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифок килганлар. Биринчиси: ¤лган одам тириклигида килган амалидан (Яъни, бандага у тириклик чогида охирати учун килган ишлари, ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади). Иккинчиси: Мусулмонларнинг унинг хакига килган дуолари ва айтган истигфорлари. Унинг номидан килинган садакалари ва хажлари. Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўкми?, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат, рўза, намоз, Куръон кироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат. 1. Абу Ханийфа, Ахмад ибн Ханбал ва жумхур (кўпчилик) баданий ибодат савоби ўлганга етади, деганлар. 2. Шофеъий мазхабидан машхур гап ва Молик етмайди, дейдилар. ¤лганга ўзидан бошканинг амалининг савоби етишига далил, Куръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Киёсда бордир: 1. Куръондан далил: – «Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродорларимизни магфират килгин»-дерлар». (Хашр: 10) Аллох таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга магфират сўраганларни мадх килмокда. Бу эса ўлганлар-тирикларнинг истигфоридан манфаат олишига далолат килади. 2. Суннатдан далил: Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобида Усмон ибн Аффон розияллоху анхудан куйидаги хадис ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам ўлик дафн килиб бўлгандан кейин устида туриб: «Биродарингизга истигфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки, у хозир сўрок килинади»-дер эдилар». Шунингдек, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан ўлганларга кабрларини зиёрат килган вактда дуо килиш хакида хадислар келган. Имом Муслимнинг «Сахих» китобларида келган хадис бунга мисол: «Оиша онамиз розияллоху анхо Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан: «Кабр ахлларига истигфор айтсангиз нима дейсиз?»-деб сўрдилар. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри ахли. Аллох биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин колганларни рахим килсин. Ва албатта, биз хам сизларга келиб кўшиламиз»-деган-деб жавоб берганлар. 3. Ижмоъдан далил: – Ислом умматининг эътиборли асосий кисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил килиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машхурдир. Уларни ўз ахли биландир. 4. Киёсдан далил: Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошка баданий иборатлар хам манфаат бериши турган гап. Чунки, орада фарк йўк. Бунинг устига бошка баданий ибодатлар хам манфаат бериши хакида хужжат ва далиллар бор. САДАКАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ: 1. «Бир киши Расулулох соллаллоху алайхи васалламдан: «Эй Аллохнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. ¤йлайманки, агар гапирса садака килар эди. Унинг номидан садака килсам, унга ажри-савоб бўладими?»-деб сўраганда. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Ха!»-деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим Оиша розияллоху анходан ривоят килганлар). 2. «Саъд ибн Убода розияллоху анху Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан: «Эй Аллохнинг Расули, онам, менинг йўклигимда вафот этди. У кишининг номидан садака килсам у кишига манфаат берадими?»-деб сўраганида, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ха»-деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоху анху: «Сизни гувох киламанки, хосилдор богим у кишининг номидан садака», деди. (Бухорий Ибн Аббосдан ривоят килган). Рўзанинг савоби етишига далил: Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Ким вафот этсаю зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади»-деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят килганлар). Хажнинг савоби етишига далил: Сахих Бухорийда Ибн Аббосдан ривоят килинган хадисда куйидагилар айтилади: «Жухайна кабийласидан бир аёл Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хузурларига келиб: «Онам хаж килишни назр килган эди. Хаж килмасдан вафот этиб колди. У кишининг номидан Хаж килсам бўладими?»-деди. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Унинг номидан хаж кил. Айтчи, онагнинг карзи бўлганида адо килармидинг? Аллохнинг карзини хам адо килинглар. Аллох вафо килишга хаклидир»-дедилар. Шунингдек, мусулмонлар, ўлган одамнинг карзини бошка биров, хатто бегона одам хам, тўлаб кўйса унинг зиммасиданги карз сокит бўлишига ижмоъ килишган. Бунинг далили - Абу Катоданинг хадисидир. Абу Катода розияллоху анху бир ўликнинг икки динор карзини ўз бўйнига олган. Кейин ўша икки динорни хакдорга берганида, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Энди (ўлганнинг) териси совуди»-деганлар. (ал-Хоким ривоят килган). Худди рўза ва хажнинг савоби етганидек, хак олмасдан, холисона Куръон кироат килиб савоби ўлганга багишланса, унинг савоби хам етади. Агар: «Бу иш ўтганлар ичида маълум бўлмаган. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хам буни килишга иршод килмаганларку!»-деган эътироз бўлса, жавоб шулки: Агар, эътироз килувчи хаж, рўза ва дуонинг савобини етишини эътироф киладиган бўлса, булар билан Куръон кироати савобининг етиши орасида нима фарк бор? ¤тганларнинг килмагани савобни етмаслигига далил эмас, дейилади. Агар, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бошканинг номидан рўза, намоз, хаж ва садака адо килишга иршод килганлар. Кироатга эса иршод килмаганлар, деган эътироз бўлса. Жавобимиз куйидагича: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам сабабсиз, аввал бошдан иршод килганларида кироатнинг савоби етмаслигига далил бўлиши мумкин эди. Хакикатда эса, ундок бўлмаган. Одамлар ўлган шахс номидан рўза тутиш, хаж килиш хакида сўраб келишганда изн берганлар. Бу эса, бошка нарсалар ман килинган, дегани эмас. (Агар бирон киши Куръон кироати хакида сўраганида изн берган бўлур эдилар). Кироат савобини Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга багишлашга келсак. Мутааххир уламолардан баъзилари бу ишни мустахаб, деганлар, баъзилари, бидъат, деганлар. Чунки, сахобалар бундок килмаганлар ва ўзи шундок хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга у кишининг умматларидан хар бирининг яхши амали савоби, кироати Куръонми, бошками етиб туради. Чунки, У зот умматларини яхши ишларга далолат ва иршод килганлар. ¤лган одам Куръон кироатини эшитса манфаат олади, деган гап тўгри эмас. Бу гапни машхур имомлардан бирортаси хам айтмаганлар. ¤лик кироатни эшитиши мумкин. Аммо, эшитиб, манфаат олиши собит эмас. Бу нарса хаёт вактида бўлиши шарт. Чунки, бу ихтиёрий ишдир ва ўлими билан кесилгандир. Балки, зарарланиши, алам чекиши мукин. Аллохнинг амрида юрмагани, кайтарганидан кайтмагани ва яхши амалларни кўпрок килмагани учун надомат килиши мумкин. Билингки, Куръон кироати савобини багишлаш учун маросим уюштириш, жузъларни бўлиб бериш, жамоат бўлиб, овоз чикариб дуо килиш каби одат бўлиб колган нарсалар Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам, сахобалар, тобеъийнлар, таба тобеъийнлар ва мужтахид уламоларнинг бирортасидан хам собит бўлмаган. ¤лганнинг номидан рўза тутиш, хаж ва садака килишнинг маълум шакли бўлмаганидек, Куръон кироатининг хам маълум шакли ёки шарт-шароити йўк. ¤лган одамга савоб бўлишини хохлаган одам ўзи тиловат килиб, дуо ила савобини багишлаб кўяверади. Аммо, бировни Куръон тилвот килиб савобини маййитга багишлаш учун ёнлаб олишни ўтган азизлардан хеч ким килмаган. Уламоларимиздан бирорталари бу ишга амр килмаганлар, рухсат хам бермаганлар. Савобнинг етиши, амал Аллох учун холис бўлгандагина бўлади. Ажр-хак олиш учун ёнланган одамнинг кироати эса, холисона эмас. Шунинг учун ундан савоб хам хосил бўлмайдики, маййитга багишласа. Шунинг учун хам, имомлардан бирорталари рўза тутиб, намоз ўкиб савобини маййитга багишлаш учун бировни кирага олинади хам, демаганлар. САВОБНИ БАФИШЛАШ ХАКИДА АХЛИ БИДЪАТНИНГ МАЗХАБИ Баъзи бир ахли бидъатлар, ўтган одамга на дуонинг ва на бошка нарсанинг савоби етмайди, деганлар. Уларнинг бу гаплари юкорида Куръон ва суннатдан келтирилган далиллар ила мардуддир. Ахли бидъатнинг далиллари: 1. «Ва инсон учун факат ўзи саъй-(харакат) килганидан бошка нарса йўк». (Нажм: 39) 2. «Факатгина ўзингиз килиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз». (Ёсин: 54) 3. У (жон) фойдасига касб килган нарсаси ва У (жон) зарарига касб килган нарсаси». (Бакара: 286) 4. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Вактики, одам боласи ўлса, унинг уч нарсадан бошка амали кесилади: Садакаи жория, унга дуо киладиган солих фарзанд ва ундан кейин манфаат олиниб туриладиган илм!»-деганлар. (Муслим ривоят килган). Ахли бидъатнинг далилларига жавоб: 1. Уларнинг «Ва инсон учун факат ўзи саъй (харакат) килганидан бошка нарса йўк» (Нажм: 39) ояти хакида айтган гапларига жавоб шулки, аввало, инсон ўз саъйи-харакати билан дўстлар ортдиради, фарзанд ортдиради, уйланиб хотинлик бўлади, яхшиликлар килади, рахмат сўраб дуо килсалар, саъй-харакатидан бўлмай нимадан бўлади? Иккинчидан, Куръон одам ўзидан бошканинг саъйидан манфаат олмайди, дегани йўк. Куръон одам ўзидан бошканинг саъйига эга бўлмайди демокда. Бу икки иш орасида, яъни, инсоннинг ўзидан бошканинг саъйидан манфаат олмаслиги билан эга бўлмаслиги орасидаги фарк махфий эмас, очик-ойдиндир. Аллох таоло инсон факат ўз саъйига эга эканлиги, бошканинг саъйига, ўша бошканинг ўзи эга бўлиши хакида хабар берди. ¤зи эга бўлган нарсани эса, хохласа ўзига олиб колади, хохласа бошкага беради.Ушбу оятни ўзидан олдингиси билан боглаш хам бизнинг жавобимизни кувватлайди. Чунки, одинги оятда: «Бир жон бошкасининг огирлигини кўтармайди», дейилган. Бу эса, Аллох таоло хеч кимни бошка бировнинг айби туфайли икоб килмаслигини, бу дунёнинг подшохларига ўхшаб бировнинг маъсияти учун бошкни жазоламаслигини такозо килади. Иккинчидан, хар бир киши бировнинг амали билан эмас, факат ўз амали ила нажот топишини такозо килади. Шундок бўлгандагина инсоннинг ота - боболари, ўтганлари ва машойихлари амали ила нажот топиш хакидаги хом хаёли кесилади.2. Шунингдек «У (жон) фойдасига касб килган нарсаси ва У (жон) зарарига касб килган нарсаси», (Бакара: 286) оятининг маъноси хам аввалги оятнинг маъносига ўхшайди. Хар бир шахс ўз касбининг эгаси, бировнинг касбининг эгаси эмасдир. Хар бир шахс ўз маъсияти туфайли икоб килинур, бошканинг маъсияти туфайли эмас. 3. Энди «Факатгина ўзингиз килиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз» (Ёсин: 54) ояти сиёкига тўлик карайдиган бўлсак: «Бугунги кунда бирор жонга хеч зулм килинмас. Факатгина ўзингиз килиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз», (Ёсин: 54) дейилган. Яъни, бир банданинг бошка бировнинг килган амали туфайли жазога тортилмаслиги таъкидланмокда. Бошканинг амалидан манфаат олиши эмас. 4. Одам боласи ўлса ундан амали кесилиш хакидаги хадисга келсак. Бу хадиснинг далил килиб келтиришнинг ўзи нотўгридир. Чунки, унда «амал кесилади» дейилган, «манфаатланиши кесилади», дейилмаган. Хар бир амалга уни килувчиси эгадир. Хохласа ўзига олади, хохласа ўзгага багишлайди». Илова: Мотам маъносида – ўтганларни йўклаб килинадиган маросим «вазийма» дейилади. Унинг куни, ойи, вакти, сифати ва таоми белгиланган эмас. Ўзидан ортдирганда, тирикларнинг ризкини киймай, ифсроф ва бидъатдан четланиб, хожатмандларни кўпрок чорлаб килинса савоб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat