Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мерос

00:00 / 03.01.2008 | eski savollar | 845
Ассалому алайкум,саволим мерос хакида.Онамиз оламдан утганларидан кейин,мен ва икки синглим ва бувим яъни онамнинг онаси меросхур болиб колдик.Онам яшаган ховлида мен оилам билан яшардик.Икки синглим анча олдин турмушга чикиб кетган.Отамиз хам оламдан утиб кетганлар.Ховлини таксимоти кандай болади?Мен уйланганимда аёлимга иккита уй махрга бергандим.Бутунлай бошкаттан таъмирдан чикарганман уйларни.Ховлидан ташкари яна тилла такинчоклар хам колган.Ховлида олтита уй бор.Мени, яъни угилнинг хаки канча? Сингиларимнинг хаки кандай?Онамнинг оналарини меросдаги хаклари канча ва улар уз хакларидан воз кечсалар боладими? Жавобингизни кутаман.Тушунмаган жойларингиз болса ёзиб юборинг,илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аслида бу каби масалалар илмий мажлисда ҳал қилинади. Бу жавобни ҳукм эмас, маълумот сифатида тушунасизлар деган умиддаман.Аёлингизга берилган маҳр ўша пайтнинг ўзида у кишининг шахсий мулкига айланган. Унга ҳеч ким аралаша олмайди. Қолган мулкни буви, сиз ва икки сингил тақсимлаб оласизлар. Бувига олтидан бир. Қолганини иккига тақсимланади. Бир бўлаги сизга. Бир бўлагини икки сингил тенг бўлиб оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat