Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

08:29 / 07 май | МАВЛАНОВ ШИХНАЗАР | 468
Ассалому алайкум! Устозлар мен яна бир масалага ойдинлик киритип беришларизни илтимас киламан мен намаз укиятканимга Алхамдулиллах 12 йил буляти шу 12 йил мобайнида хотинимга талок сан деп айтмаган лекин базида кет деган булишим мумкин мен динни яхши билмас эдим бу талок деган гапни хам у пайтлари билмаганман энди мени бир савол уйлантирип куйди олдин бор кет деп айткан булсам кизишип турган пайтимда деп уйлап колдим аник билмайман хотиним айтади айтган булишиз керак деяпти талоксан деп мен эслолмайман унака айтмаган ман деп уйлайман бу иккиланишни хукми канака булади шуни чушинтирип беринглар илтимас Аллах сизлардан рози булсин Амин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Ал яқину лаа язуулу бишшакки” яъни аниқ нарса шак билан бекор бўлмайди – дейилган. Шунга биноан агар сиз талоқ қиламан ёки талоқ қилдим деганингизни аниқ билмасангиз талоқ тушмайди. Чунки никоҳ борлиги аниқ, талоқ қўйган ёки қўймаганингизда шак бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat