Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайт хакида

00:00 / 20.05.2011 | eski savollar | 496
Хурматли Шайх хазратлари.Хазрат Ислом .уз сайти маъно, мазмун ва дизайн жихатидан узбекистондаги энг яхши сайтлардан бири булиб бомокда. Яна кувонарлиси шуки мусулмон биродарларимизга бу мисоли бир маънавий хазина уларок десам муболага булмас. Сайтнинг тиб. ислом булими хам долзарб, мусулмон биродарларимизга фойдали макола ва маълумотлар билан бойитилаетгани хам айни муддаодир. Хазрат, мана шу булимда мутахассис булмаган биродарларимизга куп мавзулар , маколалар мавжуд. Энди шу уринда бир ожизона фикр билдирсам: шу булимга шифокорлар учун хам мавзулар ёритилса, яъни мусулмон шифокорлар кандай булиши керак, беморларни кабул килаетганда кандай шаръий коидаларга амал килиши керак ва шунга ухшаш мавзулар...дуне исломий клиникалари тажрибалари берилса хам... Шу борадаги фикр ва мулохазаларингиз.Рахмат Оллох рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур! Шунга ўхшаш фикр, мулоҳаза ва таклифларга муҳтожмиз. Аммо шу билан бирга бу ишларда кўпчиликнинг ёрдамига ҳам муҳтожмиз. Бу борада имкони бор кишиларимиз ёрдамларини аяшмасин. Сайтда иштирок этаётган кишилар ўз ишларидан бўш вақтларида, кўнгиллик ёрдам асосида ҳаракат қилишади. Уларга кўмак бериш зарур.

Топ рейтинг www.uz Openstat