Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лаънат килиш

00:00 / 20.05.2011 | eski savollar | 813
Ассалому алайкум, Мухтарам Шайх Хазратлари. Аввалги саволимга жавоб берганингиз учун минг бора ташаккур. Яна бир мухим савол билан мурожаат килмокчидим.1) Агар эр аели ва фарзандларини нафака билан таъминламаса, улар олдидаги вазифаларини бажармаса, 2та оиласи уртасида адолат килмаса, бу аели фарзандлари ва узини бокиш учун ишлашга мажбур булса, эридан бирон нима талаб килмаса, бундай эрнинг хотинини лаънатлаши утадими?2) Эр хотинини менсимай, маънавий эзиб, хар доим "керакмассан, мендан мехр кутма, хохласам бораман, булмаса йук, билганингни кил, мени тинч куй" каби гапларни гапирса, ойлаб хатто телефон оркали хабар олмасаю, аел 1 марта у кишидан берухсат ишхонасидагилари билан бирон жойга боришлик сабабли хотинини лаънатлаши тугрими? Эр шу сабабли на фарзандлари, на гувохларнинг гапига карамай ажрашаман дейиши, узининг бошка аелга уйлангани оддий хол ва хамма тушунишини, оиласи ва фарзандларидан хабар олмаслиги хам оддий хол эканлиги, аелнинг болларини бокаман деб ишлашга мажбур булишига оддий хол деб карашлиги, аелининг шу берухсат борганлигини бутунлай тескарига олиб, айш-ишратда ва бошка гунохларда айблаб, тинимсиз лаънатлаши ва у рози булмагунича бу лаънат кайтмаслигини даъво килиб, аелининг у дуне-бу дуне азобда колдиришни хохлагани тугрими? Ман нима килай энди? Аллох олдида кандай килиб жавоб бераман? укиган намозларим, тутган рузаларим, килган ибодатларим хаммаси бекор буладими энди? Хазрат, азобда колдим, у кишидан ажрашишдан эмас, у дунеда жавоб беришни уйлаб дахшатдаман, илтимос, бирон йулини курсатинг бир ожизага.Минг бор узр берган саволларимга.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ёзганингизга биноан сиз ҳақ, эр ноҳақ. Сиз ибодатни яна ҳам ихлос билан қилиб, Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўранг. Аллоҳ ўша кишига ҳам инсоф берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat