Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона ва қайнота

09:17 / 07.05.2019 | Mo'mina | 3122
Ассалому алайкум! Қайнонам ва қайнотам ёмон одам эмас, лекин келинларга кўп дилини оғритадиган ишлар, гаплар билан зулм қилишади. Мен гап қайтармасликка, хўп дейишга ҳаракат қиламан, эримдан бекиниб йиғлаб чиқаман, дилим оғриган пайтда қайнона-қайнотамни қарғаб, "Аллоҳ жазосини берсин" дейман. 1. Менинг бу ишим тўғрими? Умуман, инсон кимдандир қаттиқ ранжиган пайтда нима қилиши керак? Қарғаши, “Аллоҳга солдим” дейиши жоизми? 2. Қайнона-қайнотага хизмат қилиш, уларнинг аччиқ гапларига сабр қилишда ҳам савоб бўлиши мумкинми? 3. Шундай дилозорлик вазиятларда опа-синглисига дардини айтиб, ҳасратлашса бу ғийбат бўлиб қолмайдими? Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Айтганларингиз тўғри бўлса сиз мазлума экансиз. Яъни дуолари ижобат бўладиган кишилар қаторида экансиз. Сиз буни ғанимат билиб, ўзингизга мағфират сўранг ва фарзандларингизни келажаги учун яхши дуолар қилинг. Агар қарғасангиз қарғиш тегса уни жабрини тортадиган эрингиз бўлади.
2). Шариат доирасидаги хизматларини қилишингиз уларга қилган муравватингиз ҳисобланади. Келажакда сизга ҳам шундай мурувват қилинади. Уларни хизматларини қилсангиз эрингиз хурсанд ва рози бўлиб, меҳри ошади.
3). Ғийбат бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat