Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва бола ўртасидаги тортишув

19:08 / 19.04.2016 | Фарход | 1395

Ассалому алайкум! Мен энг кенжа ўғил бўлганим учун отам билан яшайман. Кўпинча вақтимни отам билан ўтказганим учун баъзан отам бир нарсаларни нотўғри, қисқартириб айтадилар. Бирор гапни ўзларига тўғри келиши учун хоҳласалар гап қўшиб гапирадилар, хоҳласалар ўзларига тўғри кемаган жойларини қирқиб гапирадилар. Бундай ҳолатларда мен нима қилай? Уларга тўғри тушунтирсам жаҳллари чиқиб, “ўғлим мени ёнимни олмайди” дейдилар. Аслида бу каби ҳолатларда оналар айтишлари керакку, лекин отам билан ойим ажирашишган ва гаплашишмайди. Шу ҳолатда мени отамга гапиришим тўғрими? Яъни ақил ўргатаётган бўлмайдими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ақл ўргатаётган бўлмайсиз. Гапириш услубингизни ўзгартириб, тўғри гапни гапираётганингизда ҳам отангиз тўғри тушунадиган усулни қўлланг. Устозларимиз: ҳақ гапни яхши ниятда, холис Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб, чиройли усулда етказилса, таъсир қилишини айтганлар. Учта шарт: ҳақ гап, холис Аллоҳнинг розлиги учун айтиш ва тўғри усулни танлаш. Шулар топилса, таъсир қилмасдан қолмайди – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat