Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбим халоллигига шубхам бор!

00:00 / 21.05.2011 | eski savollar | 903
Ассалому алайкум Хазрат! Сизга калбимни ярим йилдан бери кийнаб келаётган саволни бермокчи эдим. Саволлар орасидан аввал шу саволимга ухшашини излаб топдим хам, лекин кунглим тулмади. Мени саволимга хам Аллох учун алохида жавоб беришингизни илтимос киламан. Ишим банкда, 1,5 йилдан бери компьютер курилмалари мутахасисси булиб ишлайман. Ярим йилдан бери касбим фоизхурлик, судхурлик билан богликмасмикин деб турли адабиётларни, интернет сайтларини кидириб юрибман. Лекин куни кечагача кунглимга утирадиган жавоб топмадим. Рус биродарларимизнинг куйидаги сайтларида (ҳттп://www.ҳалал.кг/маин/банк/3289-мозҳно-ли-работат-в-банке-занимаюшҳемся.ҳтмл) фатвони укиб колдим. Куръондан далил келтириб, Аллох Таоло Узининг Каломи Моида сурасининг 2 - оятида "...Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир." дейилган. Бунга кура, мен фоиз билан шугулланувчиларни компьютерларини ишчи холатида туришини таъминлаб улар билан хамкорлигим булиб, буни Аллох ман килган экан! Устоз, агар саволим ноурин булса узр сурайман. Лекин илтимос, шундай булсада жавобингизни интиклик билан кутаман. Саволим сунгида бир хадисни келтириб утмокчи эдим. Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир», деб мархамат килганлар. Аллох хаммамизни гуштимиз харом ва рибодан усишидан сакласин, халолидан насиб этсин! Омин!Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бевосита рибога боғлиқ бўлмаган банк ишларига уламолар рухсат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat