Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

исломий оила ҳақида

00:00 / 18.06.2007 | eski savollar | 1558
Ассалому шайҳ жаноблари,сизга Оллоҳдан омонлик тилаб 1-2та савол ёллаяпман.1;Мен уйланмокчи болсам озимдан илмли кизга уйлансам афзалми ёки оми кизга уйланиб уни исломга киргизишга сабабчи болганим афзалрокми.2;Курони каримда "васлий ҳамза"7 оринда келган экан.Араб тилида кандай ҳолатларда васлий ҳамза келади?жавоблар учун олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Эр киши аёлидан илм ўрганса хеч айби йўк.2. - Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Аёлни тўрт нарса учун никохланур; моли учун, хасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, кўлинг тупрокка корилгур»-дедилар». Бешовлари ривоят килган.Бирор аёл кишига уйланишдан олдин унинг кизиктирадиган сифатларига каралади. Ушбу хадиси шарифда ўша никохига рагбат килинадиган аёлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машхури ва оммавийси хакида сўз кетмокда.Агар ушбу тўрт сифат бир келинликка номзодда топилса жуда яхши бўлади. Мол хам, жамол хам, хасабу насаб хам, дину диёнатга кўшилиб бир кизни музаяян килиб турса, албатта, яхши бўлади.Аммо, мазкур тўрт сифатни бир-бири билан солиштирганда диндорликка тенг келадиган сифат йўк. Балки, колганлари хаммаси кўшилса хам, уларга яна бошка бир канча яхши сифатлар кўшилса хам диндорлик сифатига ета олмайдилар. Чунки, молдорлик вактинчалик сифат. Колаверса, келиннинг моли-мулкининг кўплиги унинг ховликишига, куёвни ва унинг якинларини менсимаслигига сабаб бўлиши хам мумкин. Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик нокулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.Хасаби-насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин факат хасаби-насабига ишониш хам бир ўзи яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида коладилар. Куёвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, хасаби ва насаби билан фахрланиб куёвни ва унинг якинларини хижолат килиши мумкин.Жамол хам ўзича яхши нарса. Лекин, бу хам ўткинчи нарса. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига факат жамолга суяниб иш килиш хам яхшиликка олиб бормайди.Шунинг учун хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам диндор келинни ихтиёр килишга буюрмокдалар. Чунки, диндорлик хакикий ва бардавом, энг яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куёвнинг ва унинг якинларини хурмат килади. Оиланинг хакикий устуни ва порлаб турган чироги бўлади. Ундан дунёга келадиган фарзандлар хам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар. Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича, ўз бурчи ва масъулиятларини тўлик адо этиб яшайди. Диндорлик–хакикий бойликдир! Диндорлик–хакикий хасаб ва насабдир! Диндорлик–хакикий гўзалликдир!Шунинг учун хам, кизларимизни диндор килиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз керак.Насаий ва Муслим ривоятида: «Дунёнинг хаммаси матоъ(хузурланиш)дир ва дунёнинг энг яхши матоъи солиха аёлдир»-дейилган.Шарх: Матоъ–сўзи хузурбахш маъносини англатади. Ушбу хадиси шарифда бу дунёдаги нарсалар матоъ экани, уларнинг ичида энг яхшиси солиха аёл экани хакида сўз кетмокда. Бу ахли солих бўлишлик кандок хам яхши эканини билдиради. Солих инсон дегани эса, шариат томонидан килинган амрни бажариб, кайтарикдан кайтадиган ва ўз ихтиёри ила кўшимча, нафл, амаллар киладиган деганидир. Солихлик–фасод ва ёмонликнинг тескарисидир. Солихлик банданинг тузилишида хам, киладиган амалида хам бўлади. Сулх сўзи хам салохдан олинган бўлиб кишилар орасидаги бузулган муомалаларни тузатишга айтилади. Солихлик хам дунё, хам охират ишларида яхши бўлишни ангалатади. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг, дунёнинг энг яхши матоъси солиха аёлдир, деганлари ушбу юкорида зикр этилган маъноларни ўз ичига олгандир. Демак, келин танлаш вактида, келиннинг ахли солих бўлишига караш керак экан. Бу эса хам халки-яратилиши-да хам, хулки-одоби-да хам етук бўлишидир.3. - Аллох оила курмокчи бўлган барча ёшларимизга ўзларига муносиб диндор жуфти халолларни ато килсин. Уларнинг оилаларини мустахкам килиб ўзларини курган оилаларида бахт – саодатга кўмилиб, ували-жували бўлиб кўша каришларини насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat