Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хотин ав ота-она

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 1012
ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаниблари. менинг саволим шундан иборат. уг'илбола биринчи булиб кимни таминлаши кк: ота онасиними ёки жуфти ҳалолиними. умуман қайнона келин муносабатлари, келинни мажбуриятлари ҳақда мавзулар булса линкини берсангиз. аёл киши ишламай уйда утиришни хохласа, эри уни таминлашини хохласа хаққи борми. топганини ота-онасига бериб хотинига пул юқ дейиш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эркак кишига аввало хотинининг нафақасини бериш вожиб бўлади. Келин эрининг итоатида бўлиши керак. Аёл ҳеч нарса қилмай уйда ўтириб, эридан уни таъминлашни талаб қилишга ҳақи бор. Эр бўйин товласа гуоҳкор ва жинятчи бўлади. Маҳкама орқали келиннинг нафақа ҳаққи олиб берилади. Топганини ота-онага бериб, хотинига пул йўқ дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.Нафақа сўзи яхшиликка маблағ чиқариш маъносини англатади. Шариатда эса ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир.Тўйдан кейин хотинни нафақа, кийим ва турар жой билан таъминлаш эрга вожиб бўлади.Нафақанинг эрга вожиб бўлиши қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган.Қуръондан далил.Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:«Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур», деган (7-оят).Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», деган (233-оят).Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:«У(аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг», (6-оят).Суннатдан далил.Имом Муслим, Абу Довуд ва Моликлар видолашув ҳажи ҳадисида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимлари мажбурияти бор».عَنْ حَكِيمِ بْنِ مُعَاوِيَةَ الْقُشَيْرِيِّ  قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ مَا حَقُّ زَوْجَةِ أَحَدِنَا عَلَيْهِ قَالَ أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ وَتَكْسُوَهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ أَوِ اكْتَسَبْتَ وَلا تَضْرِبِ الْوَجْهَ وَلا تُقَبِّحْ وَلا تَهْجُرْ إِلا فِي الْبَيْتِ. Муовия ал-Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳақи бор?» дедим.«Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар у зот».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ هِنْدَ بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لا يَعْلَمُ فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Ҳинд бинти Утба:«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар.Ақлга солиб кўрилганда ҳам аёл киши эрнинг хизматларини қилгандан кейин, унинг измида бўлганда кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади.Унинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Иккиси бой бўлса, бойники, камбағал бўлса, камбағалники бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир:1. Таом.Буни озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади.2. Кийим.Етарли даражада, бир сидра кийим бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади, дейилган.3. Маскан.Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молявий имконияти савиясида бўлади. Шу билан бирга маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради.5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса қамалмайди. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, куч ила зўрланган ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Агар эри билан ҳаж қилса, у сафар ва киранинг эмас, ҳазарнинг нафақасига ҳақли.Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди.Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади.Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Агар ночор бўлса, бойигунча интизор қилинг», деган (280-оят).Демак, ночор одамни кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас.قال الله تعالى: وَأَنكِحُوا الأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمْ اللهُ مِنْ فَضْلِهِ وَ اللهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ.Аллоҳ таоло яна «Нур» сурасида: «Ва ўзингиздан оиласизларни ва қул ва чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг, агар фақир бўлсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан уларни бой қилур. Аллоҳ кенг ва ўта билимдон зотдир», деган (- оят).Бу ерда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.Кимга камбағалигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади.Аксинча бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллигига қараб нафақа қисқартирилади.Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади.Маълум муддат эр нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди.Илло қози таъйинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини хам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафқани олишдан аввал талоқ қилган бўлса, таъйинлинган нарса соқит бўлади. Фақатгина аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди.Муддатидан олдин берилган нафақани, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди.Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди.Қулнинг оиладорлик нафақаси ўз зиммасига вожиб бўлади.Албатта, у ўз хожасининг рухсати билан уйланган бўлса.Ўша нафақа учун уни бир неча бор сотилади.Яъни, нафақа учун уни бир марта сотилгандан кейин яна нафақа учун қарзи тўпланиб қолса, иккинчи марта сотилади ва ҳоказо давом этаверади.Нафақадан бошқа қарзда уни фақат бир марта сотилади.Чунки нафақанинг қарзи доимий равишда янгиланиб туради. Бошқа қарзлар эса ундоқ эмас.Хотиннинг маскани ҳам эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб блади. Ҳаттоки эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло аёл рози бўлса, майли.Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзини солиҳ қавмлар орасида жойлаштиришда ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан ман қилади. Агар одамлар эр хотинга озор бермаслигини айтсалар, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки эрга тарафдор бўлсалар, қози эрга хотинни солиҳ қавмлар орасига қўчиришга амр қилади.Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида қулфи бор уй аёлга кифоя қилади.Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам алоҳида яшашга лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади.Эр хотиннинг олдига унинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли.Чунки уй уники ва унда ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳақига эга.Хотинга истаган пайтда назар солишларидан ва гапиришларидан ман қилишга ҳақи йўқ.Чунки силаи раҳимни кесишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.Эр ҳафтада бир марта аёлни ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамлар зиёратига оид гаплар ичида мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим деган ва бир ҳафтадан ошмаслиги лозим деган уламолар ҳам бор.Ғоибнинг хотинининг, боласининг ва ота-онасининг нафақаси унинг молидан фақат уларнинг ҳақи бўлган жинсдан таъйин қилинади.Ғойиб – йўқолиб қолган одам. Унинг молидан фақат хотини, боласи ва ота-онасининг нафақасини қози белгилаб беради. Бошқа қариндошларнинг нафақаси соқит бўлади. уларнинг ҳақи бўлган жинсдан дегани уларга зарур бўлган нарсалардан деганидир. Мана буни сотиб ишлатарсизлар, деб бошқа нарсаларни бериб бўлмайди.Бунда мол омонатга қўйилган, музорабада қатнашган ёки қарзга олган кишининг ҳузурида бўлиши ва у эътироф қилиш шарт. Шунингдек никоҳнинг эътирофи ҳам бўлиши ёки қози буларни билиши лозим.Яъни, қози мол, никоҳ ва насабни билса ҳам нафақа ҳақидаги ҳукмни чиқараверади. Чунки қозининг билими ҳам ҳужжат ҳисобланади ва ўз ерида у билан ҳукм чиқариш ҳақига эга.Қози аёлга эр унинг нафақасини бермагани ҳақида қасам ичиради ва ундан кафил олади. Аёлнинг қасам ичиши эр ғоиб бўлишидан олдин унга нафақасини берган бўлиши ва аёл қозини алдаётган бўлиши эҳтимоли борлиги учун бўлади. Кафил эса мабодо эр келиб аёлга нафақасини кераклигича қолдириб кетганини исбот қилиб қолса, тўлаб бериши учун талаб қилинади.Ғоибга нафақани юклаш учун ҳужжат келтиришни талаб қилмайди ва аёлга эр номидан қарз олишни амр қилади. Никоҳ ҳақида ҳукм чиқармайди. Зуфар нафақа ҳақида ҳукм чиқаради, никоҳ ҳақида чиқармайди, деган. Бугунги кунда қозилар ҳожат учун шунга амал қиладилар.Чунки бунда одамларга енгиллик бор.Ражъий ва боин талоқ қилинган, озод бўлгандаги ва балоғатга етгандаги каби маъсиятсиз хиёр туфайли ёки куфуъ бўлмагани учун ажрашган аёлга нафақа ва маскан берилади.Бу ҳукмга қуйидаги далиллар мавжуд.Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «» сурасида:«У(аёл)ларга ўзингизга маскан бўлган жойдан маскан беринг», деган (- оят).عَنْ أَبِي إِسْحَقَ  قَالَ: كُنْتُ مَعَ الأَسْوَدِ ابْنِ يَزِيدَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ الأَعْظَمِ وَمَعَنَا الشَّعْبِيُّ فَحَدَّثَ الشَّعْبِيُّ بِحَدِيثِ فَاطِمَةَ بِنْتِ قَيْسٍ أَنَّ رَسُولَ اللهِ  لَمْ يَجْعَلْ لَهَا سُكْنَى وَلا نَفَقَةً ثُمَّ أَخَذَ الأَسْوَدُ كَفًّا مِنْ حَصًى فَحَصَبَهُ بِهِ فَقَالَ: وَيْلَكَ تُحَدِّثُ بِمِثْلِ هَذَا قَالَ عُمَرُ: لا نَتْرُكُ كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّنَا  لِقَوْلِ امْرَأَةٍ لا نَدْرِي لَعَلَّهَا حَفِظَتْ أَوْ نَسِيَتْ لَهَا السُّكْنَى وَالنَّفَقَةُ قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ:- لا تُخْرِجُوهُنَّ مِنْ بُيُوتِهِنَّ وَلا يَخْرُجْنَ إِلا أَنْ يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَةٍ. رَوَاهُ اللخمسة الا البُخَارِيَّ.Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:«ал-Асвад ибн Язийд билан катта масжидда ўтирган эдим. Биз билан аш-Шаъбий ҳам бирга эди. аш-Шаъбий Фотима бинти Қайснинг ҳадисини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга маскан ҳам, нафақа ҳам ҳам буюрмаганлар, деди. Шунда ал-Асвад бир кафт майда тошни олиб, сочиб юборди-да: «Шўринг қурсин! Шунга ўхшаш гапни айтасанми?! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Бир ёд олгани ёки унутганини билмаганимиз аёлнинг гапи деб Аллоҳнинг китобини ва Пайғамбаримизнинг суннатини тарк қилмаймиз. Ундоқ аёлга маскан ҳам, нафақа ҳам берилади. Аллоҳ азза ва жалла: «Уларни уйларидан чиқарманг ва ўзлари ҳам чиқмасинлар. Магар очиқ-ойдин фоҳиша иш келтирсалар», деган, деди».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Вафотдан ва ридда ҳамда эрнинг ўғлини ўпиш каби маъсият туфайли ажрашдан кейин идда сақловчига нафақа берилмайди. Чунки вафотдан кейинга идда эрнинг ҳақи учун эмас, балки шариатнинг ҳақи учундир. Маъсият қилганда эса айб хотинда бўлгани учундир. Айбдорга яхшилик қилинмайди.Уч талоқ қилинганнинг муртад бўлиши нафақани соқит қилади, эрнинг ўғлига имкон бериши эмас.Чунки муртад бўлган аёл тавба қилиши учун қамалади. Қамлаган аёлга нафақа берилмайди. Эрининг ўғлига ўзига яқинлашишга имкон беришда эса бу ҳолат йўқ.Фақир ёш боланинг нақафаси отасига вожиб бўлади.Бу ҳукмнинг далили.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«У(она)ларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», деган (233-оят).Боланинг сабабидан онага нафақа бериш вожиб бўлганидан кейин боланинг ўзига нафақа бериш вожиб бўлишида ҳеч шубҳа қолмайди.عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ هِنْدَ بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لا يَعْلَمُ فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Ҳинд бинти Утба:«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.Унга бу ишда худди ота-онаси ва хотинининг нафақасидаги каби бирор киши шерик бўлмайди.Яъни, боланинг нафақси фақат отага, ота-онанинг нафақаси фақат ўғилга ва хотиннинг нафақаси фақат эрга вожиб бўлади. Унга бу нафақада ҳеч ким шерик бўлмайди.Онасига уни эмизиш вожиб бўлмайди. Илло ундан бошқа бўлмаса бўлади.Яъни, онасидан бошқа эмизадиган топилмаган чоғдагина болани эмизиш унга вожиб бўлади. Чунки болани эмизиш нафақадир. Нафақа эса отага вожибдир.Ота болани эмизишга бировни ёнлаши онанинг олдида бўлади. Агар ота эмизиш учун онани ўзига никоҳланган ёки ўзи қўйган ражъий талоқдан идда ўтирган ҳолида ёнласа жоиз эмас. Боин талоқ қилинган она ҳақида икки хил ривоят бор. Агар болани эмизиш учун онани иддадан кейин ёлланса тўғри бўлади. У ажнабиядан кўра ҳақлироқдир. Аммо она кўп ҳақ талаб қилса, ҳақли бўла олмайди.Балоғатга етган қизнинг ва маъйиб ўғилнинг нафақаси отанинг зиммасига хос бўлади. Бунга фатво берилган.Балоғатга етган қизнинг эри бўлмаса, нафақаси отасига вожиб бўлади. Кўзи ожиз, ақли йўқ, толиби илм бўлган ўғилларнинг фақир бўлсалар, нафақаси ҳам отага вожиб бўлади.Моли нисобга етган бойга ўзининг фақир аслларининг нафақаси вожиб бўлади.Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди», деган (23-оят).Ота-онага нафақа бериш уларга яхшилик бобига киради.Аллоҳ таоло «Луқмон» сурасида ота-она ҳақида:«Ва дунёда икковларига яхшилик қил», деган (15-оят).Тўрт сунан китоби соҳиблари Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сиз еган нарсаларнинг энг покизаси касбингиздандир. Албатта, болаларингиз касбингиздандир. Бас, уни енг, шо бўлсин», деганлар.Фарзандга нафақаси вожиб бўлган асллардан мурод ота-она, боболар, момолардир.Бу нафақа ўғил билан қизнинг орасида тенг бўлади. Унда яқинлик ва жузъийлик эътиборга олинади.Ота-онага ва бошқа аслларга нафақа беришда ўғил ёки қиз бўлишининг фарқи йўқ. Ўғилга қанча нафақа бериш вожиб бўлса, қизга ҳам шунча вожиб бўлади. Яъни, улар нафақани тенг равишда бўлиб олиб адо этадилар. Бу масалада мерос олиш эътибори эмас қаробат ва фарзандлик эътибори ҳисобга олинади.Бас, кимнинг қизи ва ўғлининг ўғли ёки қизининг ўғли ва укаси бўлса нафақаси қизига ёки қизнинг ўғлига вожиб бўлади.Агар ота касбга қодир бўлса, ўғил унга нафақа беришга мажбурланмайди. Шунингдек, ўғил касбга қодир бўлса, ота унга нафақа беришга мажбурланмайди. Мазкур бойга кичик ёшдаги эркак ва балоғатга етган фақир қиз, маъйиб ва аъмо эркак маҳрамларининг нафақаси меросларига қараб вожиб бўлади. Бунда меросга аҳл бўлиш эътиборга олинади, унинг ҳаиқиати эмас.Чунки мероснинг ҳақиқати ўлгандан кейингина маълум бўлади. У вақтда эса нафақа соқит бўлади.Бировнинг тоғаси ва амакиваччаси бўлса, нафақаси тоғасига вожиб бўлади.Чунки тоғаси унга она тарафдан маҳрам бўлади.Бошқа динда бўлганларнинг хотин, асл ва фаръдан бошқасига нафақа йўқ. Камбағалга хотиндан бошқанинг нафақаси йўқ. Ота нафақаси учун ўғлининг кўчар мулкини сотади, кўчмас мулкини сотмайди. Ўғли ундан нафақадан бошқа қарз бўлгани учун ҳам сотмайди.Она ўз нафақаси учун ўғлининг мулкини сотмайди.Агар ўғилнинг молини омонат сақлаб турган одам қозининг амрисиз уни ота-онаси нафақасига сарфлаган бўлса, тўлаб беради.Чунки бировнинг молини унинг изнисиз тасарруф қилиб бўлмайди. Қозининг умумий валийлиги бор бўлгани учун изн беришга ҳақи бор.Ота-она унинг ўз ҳузурларидаги молини нафақага олсалар, тўлаб бермайдилар.Чунки икковларининг нафақаси ўғилнинг зиммасидаги вожиб улар ўз ҳақларини олган бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болага «сен ҳам, молинг ҳам отангники», деганлар. Агар қози хотиннинг нафақасидан бошқага ҳукм чиқарган бўлса ва муддат ўтса, соқит бўлади.Қози бир киши маълум муддат боласи, ота-онаси ёки яқин қариндошларига нафақа бериб туриши ҳақида ҳукм чиқарган бўлса, ўша муддат ўтиши билан мазкур нафақани бериш тўхтайди. Илло қози қарз олишга изн берса, соқит бўлмайди.Нафақа берувчи ғоиб бўлгани учун қози унинг қафақахўрларига унинг номидан қарз олиб ишлатиб тураверинглар, деган изнни берган бўлса, муддат ўтиши билан соқит бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat