Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада укол олиш

18:12 / 10.05.2019 | Sahob | 14583
Ассалому алайкум! Ўтган йили рўза ойларида бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тез тиббий ёрдамда ишлайман. Тез тиббий ёрдам станциясига бир рўзадор аёл келди. Боши оғриётганлиги сабабли вена ичига укол олди ва бунга рухсат борлигини айтди. Шундан сўнг бир намозхон одам билан булган воқеани муҳокама қилдик. У бунга фатво берилганлигини айтди. Баъзилар бу нотўғри деган фикрда. Шундан сўнг излаш хизматидан фойдаланиб, бу мавзудаги жавобларингизни ўқидим. Уларда томирга эмас, тери орасига рухсат дейилган. Тери орасига мумкину, томирга мумкин эмаслиги нимага асосланади? Ахир тери орасигами, мушак орасигами барибир қонга сўриладику.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мушаклар орасига, ёнбошга укол олиш билан рўза бузилмаслигига уламолар якдил фикр билдирганлар. Бунга далил қилиб. 

وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ  

Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия).
Одатий йўллардан бошқа жойлардан терининг орасига нарса кириши, масалан,  илон чақиб олиши (гарчи томирдан чақсада), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши, рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ бўлганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat