Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КОНГЛИМ ХАҚИДА

00:00 / 27.05.2011 | eski savollar | 2250
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЗРАТ.ёшим 23 да турмуш га чиқишни энди ният қилдим оқиш,иш ва озгина муаммолар билан хаёлимга келтирмагандим..о'з орзуимдегидек инсонга ва конглим тушган инсон билан турмуш қуришни истардим хар хил совчилар келади йигит ёқса оиласи ёқмайди оиласи ёқса йигит ёқмайди... шу шу бо'либ 23 га киряпман хуллас бир йигитдан совчи келди учрашдик гаплашдик мен унга мақул келдим лекин унга конглим тушмади оиласини суриштиришди жудаям обро этиборлик, диндор яхши оила экан ва хатто йигит хам намозхон, тақводор,ичмайдиган чэкмайдиган,ёмон ё'лларда юрмайдиган йигит экан шундогам гап созларидан охшади диндорлиги лекин билмадим хаёлим чалг'иб қолди худди мен орзу қилган йигит ва оила экан. аммо ко'риниши истараси ранг ро'йи менга ёқмади юрагим жиз этмади...ранглари қорароқ умуман хазрат мени фақат кориниши чиройга учмайман негадир конглим тушиб кетмаяпти..кейин рад жавобини бердим ёқ деб у бола яна гаплашиб олишлигини айтди хоп дедим коришдик хаммасини очиқчасига айтим конглим бомаяпти дедим менга жуда коп ваадаларни ОЛЛОҲНИ о'ртага қойиб қасам ичиб кетти ёлг'из онаси билан яшайди ёшим 28 га кирдим аммо конглимгдаги дек қиз учратмадим шу шу иш лаб юрдим деди мени ёқтириб қолганини, умуман онасига хам туриб олди фақат шу қиз деб онаси, опаси акалари тохтовсиз уйга совчи бо'либ келишяпти лекин мен конглим болмаяпти десам хам қойишмаяпти ва хатто у бола менга уйланиб хажга оббораман ва уйда ортиқча иш хам ё'қ фақат бахтли қилишимга ё'л беринг деб йиг'лаб юборяпти... кимнидир бахти учун ко'нглим бо'лмаса хам турмуш қурайми.... фақат ко'риниши ёқмади хазрат менга... яна мени чиройга о'ч қиз деб о'йламанг...нима қилай хазрат маслахат беринг...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг гапингизга қараганда шариат бўйича муносиб куёв экан. Сиздаги ҳолат ҳам табиий. Одатда сизнинг ёшингизга ва ҳолатингизга етган қизлар оила масаласида жуда қўрқоқ ва инжиқ бўлиб қоладилар. Агар жуда ҳам ҳайрон бўлиб, нима қилишни билмай бошингиз қотса, истихора намозини ўқинг. Ажаб эмас, Аллоҳ таоло саодат йўлига бошласа. Сизга оилавий бахт тилаб дуодамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat