Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заиф ҳадисми?

05:24 / 11 май | Khusanov Aziz | 878
Ассалому алайкум! Интернет тармогида куп шу хадисни учратганим учун шу хадис заиф йоки заифмаслиги тугрисида малумот берсангиз яхши болар эди. Олдиндан Рахмат) Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: Бир куни мен Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таровеҳ намозининг фазилати ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай жавоб бердилар: “Кимки таровеҳ намозини 1 – кеча ўқиса, Аллоҳ Таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади. Агарда 2 – кеча ҳам адо этса, Аллоҳ Таоло ҳам унинг, магар мусулмон бўлсалар ота – онасининг ҳам гуноҳларини кечади. 3 – кечада ҳам ўқиса, фаришталар Аршда “Ҳақиқатда Пок ва Буюк бўлган Аллоҳ олдинги гуноҳларингни авф этсин” деб дуо қилади. Агар 4 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло унга Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни ўқиган кишининг савобига тенг мукофот беради. 5 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло уни Маккадаги Масжидул Харом, Мадинадаги Масжидул Набавий ва Қуддусдаги Масжидул Ақсода намоз ўқиганлик баробарида ажр билан мукофотлайди. 6 – кечадагисига эса – Аллоҳ Таоло Байтул Маъмурда (Каъбанинг тепасида, самода нурдан яратилган кўринмас жой, у ерда фаришталар доимий тавоф қилишади) тавоф қилганга тенг савоб беради. Ва Байтул Маъмурнинг ҳар бир тоши ва ҳатто лойи Аллоҳ Таолодан ушбу инсоннинг гуноҳларини мағфират қилишини сўрайди. Агар 7 – кечада ҳам ўқиса – у Фиръавн ва Хомонга қарши курашган Мусо пайғамбар ва унинг тарафдорлари даражасига етади. 8 – кеча учун – Қодир Аллоҳ унга Иброҳим Пайғамбар даражасини беради. 9 – кеча адо қилса – Аллоҳ Таолонинг яқин қули бўлган инсонларнинг ибодати билан тенглаштирилади. 10 – кечадагисига эса – Аллоҳ Таоло ризқига баракот беради. 11 – кечада ҳам таровеҳ намозини ўқиган киши – бу дунёни бола она қорнини тарк қилганидай тарк этади. Агарда 12 – кечада ҳам адо этса – Маҳшар куни бу инсон қуёшдай нур сочган юз билан келади. Агар 13 – кунда ҳам ўқиса – барча офатлардан омонда бўлади. 14 – куни ўқиса – фаришталар бу инсон таровеҳ намозларини ўқиганлигига гувоҳлик беришади ва Қиёмат куни Аллоҳ Таоло уни мукофотлайди. 15 – куни ҳам адо этса – уни фаришталар мақтайди, шу жумладан Арш ва Курсийнинг соҳиблари ҳам. Агар 16 – кечада ўқиса – Аллоҳ Таоло уни Жаҳаннамдан озод қилади ва унга Жаннатни инъом этади. 17 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло Ўзининг ҳузурида буюк даражот беради. 18 – кечадаги адо қилингани учун – Аллоҳ Таоло “Эй, Аллоҳнинг қули! Мен сендан ва ота – онангдан мамнунман” деб чорлайди. Агар 19 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло унинг даражасини Фирдавс Жаннатигача юксалтиради. 20 – кеча ўқиса – Аллоҳ Таоло унга Шаҳидлар ва сиддиқларнинг мукофотини беради. Агарда 21 – кеча ҳам адо этса – Аллоҳ Таоло Жаннатда унга Нурдан уй барпо этади. 22 – кеча ўқиса – бу инсон ғам – қайғу ва изтироблардан бехатар бўлади. Агар 23 – кеча ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло унинг учун Жаннатда шаҳар қуради. 24 – кеча ўқиса – бу инсоннинг 24 дуоси қабул қилинади. Агар 25 – кечада ҳам адо қилса – Аллоҳ Таоло уни қабр азобидан озод қилади. 26 – кечада ўқиса – Аллоҳ Таоло унинг даражасини 40 баробар оширади. Агар 27 – кечада ҳам ўқиса – Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади. 28 – кеча ўқиса – Аллоҳ Таоло унинг Жаннатдаги даражасини 1000 баробарга юксалтиради. 29 – кеча ҳам адо этса – Аллоҳ Таоло унга 1000 та ҳаж қилганлик даражасини беради. Агарда 30 – кеча ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло “Эй, бандам! Жаннат меваларидан е, жаннатий Кавсар дарёсидан ич. Мен – сенинг Яратувчингман, сен – Менинг қулимсан”, – дейди”. (Мажма ал – Мақсуд)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу заиф эмас тўқима ҳадис. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat