Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзга берилган пулларни закотга қўшадими

05:52 / 16 май | kamoliddin | 566
Ассалому алайкум! 1) Қарзга берилган пулларни қўшиб ҳисобланганда пул нисобга етса, закот бериладими? 2) Опам билан бир оилада яшаймиз. Йиғиб қўйган пуллари нисобдан ошган. Опамни пулини ҳисобидан закот берсам бўладими? 3) Бир оилада яшайдиган онажоним, опам ва аёлимни тиллаларини жамисини қўшиб ҳисобласа нисобдан ошади. Барчасини қўшиб ҳисоблаб, мен закот берсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Беришга умид қилинса, қарздорда берадиган ўрни бўлса, қарздорлигини эътироф қилиб турган бўлса, беради.
2). Ўз пулингиздан берсангиз бўлмайди. Закот опангизнинг ўз зиммасига фарз. Унинг изни билан, ҳисоб-китоблар қилиниб берсангиз, сиз ихтиёрингиз билан бўлса, жоиз. Фақат сиз берадиганни аввал уни қўлига беринг, кейин у ўз номидан ният қилсин.
3). Ҳамманинг нарсасини қўшишингиз жоиз эмас. Ҳар ким ҳисоблаганда алоҳида ўзи нисоб эгаси бўлса, закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat