Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи хотин

23:43 / 18 май | ДИЛЯ РУСТАМОВА | 1116

Ассалому алайкум! Биринчи турмушум бузилиб икки болам билан бир намозхон инсонга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқдим. Менга катта ваъдалар бериб рўзғоримга қарашга, ўзимни хафа қилмасликка, болаларимни яхши тарбия килишга ваъда берди. Таъминотимдан хабардор бўлишини, ҳафтани 3 кунида мен билан яшашга ваъда берди. Никоҳ ўқитганимиздан кейин “ишламай уйда ўтир ўзим боқаман” деб қўлимдаги ишимниям олди. “Ҳамма нарсангни тайёрлаб бераман”, деди ўтирдим. Уйдаги ун, ёғ тугагунича нон билан туппада ўтирдик. Аллоҳга шукур болаларим ҳам қаршилик қилишмади. Ҳафтани мен билан яшаладиган 3 куни эса ярим кеча фақат ётиб кетиш учун нафс учун кетадиган 15-20 минутга айланди. “Нима еб ичаяпсан” деб сурамасдиям, “чой ичасизми?” десам “қорним тўқ” деб кетиб қоларди. Қилган ишимга минг пушаймон бўлиб, кўчага яна ишга чиқдим. Бу орада отам оламдан ўтдилар. Икки болам йўқ ҳисобидаги эр билан қолдим. Рус тилини яхши биламан. Россияга кетдим. Кетгунимча “мени эсингдан чиқар” деб кетдим, жанжал қилмадим. Уям шунга розиди. 1йил мусофир юртда ишладим. Оғир, қийин ишларни бажардим, ёмон йўлга кирмадим. Мендан кечирим сўради ва бирга ишлагани келдик. “Озроқ сабр қил пул йиғайлик, катта ўғлимни уйлантирай у хотиним билан ажрашиб сен билан яшайман” деди ишондим. Кейин иккинчи, учинчи ўғли, уларга алоҳидадан уй, машиналпр керак бўлди. Ҳаммаси бўлиши учун 15йил умрим мусофирчиликда ўтди. Мени болаларимнинг муаммолари меники бўлиб қолди. Аллоҳга шукур болаларим мўъмин мусулмон, ўқимишли инсонлар бўлиб етишишди. Энди бўлдими десам “50 кириб разводга юраманми” деб мен билан жанжал қилди. “Майли ажрашма менга ЗАКС керакмас, у хотин билан яшамасанг бўлди” десам менга қараб “менга шу керак, у сенга ўхшаб кўчама-кўча юрмайди, уйда ўтиради. Фаришта унақалар онасидан битта туғилади” деди. Мен ундан жавобимни беришини сўрадим, ўзини кетишини талаб қилдим. Нимага қачон каналга кирсам эрга бўйсуниш, эрни ҳаққини гапирамизу, менга ўхшаган аёлларни тақдирини ёритмаймиз. Ислом аҳли фақатгина уйда ўтирадиган "фаришталарни" биринчи ўринда қўядими? Ўшаларни уйда ўтира олиши учун қайсидир инсон меҳнат қилаётганини қадри йўқми? Ҳурматли Ислом уламолари кўп хотинликни тарғиб қилишдан кўра, кўп хотин оладиганни жазога тортиш керакмасмикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизни ҳолатингизга на динни, на намозхонларни, на кўпхотинликка рухсат берган шариатимизни айби йўқ. Ўзингиз танлаб никоҳига ўтган эрингизни айби учун динимиздаги рухсатни қораламанг. Динимиз иккинчи хотинини бунақа хорлашга буюрмаган. Нафақат иккинчи хотинини, балки умумман аёл зотини хорлашга, ундан фойдаланиб кейин ташлаб юбориладиган матодек қарашдан мутлоқ қайтарган. Ҳар ким ўзининг жазосини олади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat