Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бола олдириш

20:02 / 27.05.2016 | Abdulaziz | 8074

Ассалому алайкум! Устозлар, бир 3 фарзанди бор қариндошим ҳомиладор бўлиб қолди. Эри «ҳомила ривожланмасдан аввал олдириб ташлагин, гуноҳи менга»  деб айтибди. Қиёматда ҳеч ким ҳеч кимни гуноҳини бўйнига оладиган кун эмаску. Аёл Аллоҳдан қўрқиб «йўқ қандай олдираман” деб айтибди. Бу ерда ҳомила онани соғлигига муталқо хавф солмаяпти. Муаммо шу. Оилани сақлаб қолиш учун аборт қилса жоизми? Агар динимиз абортга рухсат бермайдиган бўлса, мен уларга “болани дунёга келтиравер, мен ўзим боқиб, катта қиламан” деб айтмоқчиман. Лекин бу муаммога ақлим етмаганлиги учун ўзбошимчалик қилгим кемади. Шунга сизлардан сўрай дегандим. Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар эр шунга рози бўлса, шундай дейиш ҳам керак. Бола туғилаверсин Аллоҳ таоло Ўзи бир йўлга бошлайди. Ҳеч қандай сабабсиз болани олдириш, бир тирик одамни ўлдириш билан баробардир. Бу олдиришнинг ота ва онага бўладиган зарари, яъни касофати оғир бўлади. Ҳаётда бунга жуда кўп бора гувоҳ бўлдик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat