Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она сутим

19:23 / 20.05.2019 | Zilola | 762
Ассалому алайкум! Менинг эрим 3 йилдан буён Москвада ишлайди. Мен 2 нафар фарзандим билан 6 ой олдин уларни ёнларига келдик. Бу вақт ичида эрим мени турли баҳоналар билан уриб, сўкаверди. Ҳал гал урганида ўша жойимда бир асорат қолади. Лекин эрим даволатмайди. Энг охирги урганда юзимга бор кучи билан мушти билан урди. Шунда юзим шишиб, кўкариб, бурнимдан қон кела бошлади. Тиббий тез ёрдам чақирай десам мусофир юртдамиз, эримни жавобгарликка тортишларидан ҳам қўрқдим. Лекин у билан ортиқ яшай олмаслигимни англаб ва тезда кечириб юбормаслигим учун "энди сизни эр қилсам она сутим ҳаром бўлсин" дея йиғладим. Ота-онамга хабар қилдим. Улар мени ажратиб олишмоқчи. Мен эса 2 болам тирик етим бўлишини ўйласам..... Айтингчи мен эрим билан яшаб кетсам она сутим ҳаром бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар хоҳласангиз эрингиз билан яшашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat