Ассалому алайкум! Худога ишонаман, ширк келтиришдан қўрқаман. Бир неча йилки фарзандлик бўла олмаябмиз. 2-3 кишидан эшитдимки Олмалиқда 40 қиз деган жой бор экан. У ердан ният қилиб танга олинар экан. Шу масалада маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ўша сиз қўрққан ширк келтириш бўлади. Пешонани саждага қўйиб, Аллоҳ таолодан сўранглар ва сабабларини ҳам қилинглар. Валлоҳу аълам!