Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин ва Хуфтон намозларини кирган вақтидан кечроқ ўқиш

00:00 / 03.06.2011 | eski savollar | 1252
Ассалому алейкум хурматли Шайх Хазратлари!Мен ҳар куни Тошкент вақти билан соат 13:00га яқин тушлик муносабати билан ишхонамдан чиқаман ва тўғри уйга бораман. Айнан шу пайтга аёлим тушлик тайёрлаб қўяди. Мен аввал тушлик қилиб оламан, сўнгра тахорат олиб пешин намозини ўқишга қойим бўламан. Мен бундай қилишимга сабаб: маълум даражада қориннинг очлигини инобатга олиб намоз пайтида овқатга чалғимаслик ҳамда овқатдан кейин олинган "мустаҳкам" тахоратнинг Аср ва Шом намозларига ҳам етказиш кўзда тутилган (менда Аср ва Шомга такрор тахорат олиш имконияти деярли йўқ деса бўлади). Пешин намозини уйда ўқишимга сабаб эса намоз ва тушлик масалаларини бир жойда ҳал этиш (бунда кўчада овқатланишдан иқтисод қилиш ҳам кўзда тутилган).Хуфтон намозини эса кеч 22:30-24:30 оралиғида ўқишга ва намозга олган тахорат билан уйқуга кетишга одатланганмиз (мен ва аёлим).Шу ҳолатга Шариат ҳукми қандай?Бу ҳақида мустақил ойдинлик киритишимни афзал кўрсангиз қайси Китобни тавсия этган бўлардингиз?Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!Хурмат билан,Мирзохид, 28 ёш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу тўғри иш. Албатта, жамоатга қатнашишни эътиборга олмаганда.

Топ рейтинг www.uz Openstat