Ассалому алайкум! Устозлар, мени қазо намозларим кўп, имкон қадар уларни ўқияпман. Иншааллоҳ бошига бир марта иқома айтиб ўқисам бўладими ёки ҳар бирига алоҳида айтишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бирига алоҳида айтишингиз суннат. Масжидда ўқисангиз такбир айтмасдан ўқийсиз. Валлоҳу аълам!