Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз хакида.

00:00 / 25.02.2009 | eski savollar | 1122
Ассалому алайкум Шайх хазратлари, Мен Козокистоннинг Актобе шахрида яшайман. Шу ерда бомдод ва хуфтон намозларига мачитга бораман. Бу ерда намозни бири Шофий бири Ханбалий мазхабида укишади. Имом Ханафий мазхабида. Бугун Бомдод намозидан кейин мен билан бирга борадиган козок мусулмон йигитини чакиришиб унга такбирда кулок кокиш бидиат (уларнинг айтишича кукракгача кул кутарилиш керак) бу хеч каерда ёзилмаган ва кул боглаш кукракда булиши керак хамда рукудан олдин ва кейин кулларини кукраккача кутариш керак дейишди. Мен бизнинг мазхабда шундай десам улар хадис борми бунга деб сурашяпти. Кандай жавоб берсам тугри булади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозхон намозни бошлашни ирода килса, хамза ва бони чўзмасдан такбир айтиб, икки бош бармогини кулокларининг юмшок жойларига теккизади. Имом Ахмад, Исхок ибн Роховайх, Дора Кутний ва Тоховийлар Баро ибн Озиб розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам качон намоз ўкисалар икки кўлларини бош бармокларини кулоклари баробарига кўтарар эдилар», дейилган.Имом ал-Хоким ва Дора Кутнийлар Анас розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда: «Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни такбир айтиб, икки бош бармокларини кулокларига кўтарганларини кўрдим», дейилган.Кўлларни кўтарилганда бармоклар оддий холатда тутилиб ички тарафи киблага каратилади. Яъни, бармокларнинг орасини ўта ёзиб хам юборилмайди ёки жуфтлаб хам олинмайди. Расулуллох саллоллоху алайхи васалламнинг намозлари хакидаги Термизий Абу Хурайра розияллоху анхудан килган ривоятда шу нарса таъкидланган. Сиз айтаётган одамлар ханафийлардан бошкалардан намоз ўрганишган бўлса керак. Илми йўклигидан ўзи ўрганган нарсадан бошкани хадисда йўк дейишаверади улар. Илми йўк одамларнинг гапларига кулок солманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat