Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин муносабати

00:33 / 23 май | Zokirjon05 | 585
Ассалому алайкум! Бир қариндошимнинг оиласи нотинч. Уйланганига 6 йил бўлибди. Ўзинг гапириб беришича шунча йил мобайнида ҳисоблаб чиқса бир йил ҳам бирга яшашмаган экан. Эри билан тортишиб қолса шартта туриб онасиникига кетиб қолаверар экан, онаси ҳам қизининг тарафини олиб, ҳафталаб, ҳатто ойлаб эриникига қўйиб юбормай олиб ўтирар экан. Эри келиб олиб кетмоқчи бўлса қайнонаси бермас экан. Эрнинг ўзи хулқ-атвори яхши, тарбияли, дину диёнатли, тайинли касбикори бор, оилам дейдиганлардан. Хотини олий маълумотли, замонавий дунё қарашга эга аёл. Икки нафар фарзандлари бор. Эрнинг айтишича хотини уни умуман ҳурмат қилмас экан, фикрларини ҳурмат қилмас, буйруқларига итоат этмас экан. “Саҳарликка ўзим туриб ош овқатимни ўзим қиламан, ифторликка ҳам ўзим тадорик кўраман” дейди. Хотини эса эрининг эътирозларига қарамасдан ишга жойлашган, ваҳолангки эрнинг маоши анчагина. Шунинг учун уйида мудом тартибсизлик, саришта эмас, бунга ўзим гувоҳ бўлганман. Охирги марта яна жанжаллашиб қолишганида хотин эрини сенсираб беҳурмат қилаверганидан эрнинг жаҳли чиқиб дўппослабди. Шунда хотини шу куни бориб участковойга ёзма равишда шикоят қилибди. Ўзи эса дом-дараксиз уйдан чиқиб кетибди. Қариндошлариникидан суриштиришса ҳеч қаерда йўғакан. Эрига атайлаб қаердалигини айтмай юрибди. Эрнинг қайнотаси яқинда куёвига “сенда иккита йўл бор: ёки ажраш ёки қулоқларинга пахта тиқиб, қўйга ўхшаб яшагин” дебди. Қариндошим ҳали ёш, энди 33 га кирди. Ўзи жуда яхши инсон, унга қараб ачиниб кетябман, “бунақа бетарбия хотин учун умрингни хазон қилиб юбормасдан жавобини берворгинда бошқа уйлан” десам тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди айтганингиздек бўлса тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat