Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойдадан улуш

00:31 / 23 май | Muhlisa Baymatova | 361
Ассалому алайкум! 1. Икки инсон шерикчилик асосида иш бошлаган. Фойда икки инсон ўртасида тенг тақсимланиб келаётган эди. Шериклардан биттаси шу ишхонада ишлаб ойлик олади. Яқинда бир маълумот олишибди, шериклик ишда шериклар ойлик олиши мумкин эмас экан. Шериклардан биттаси шу корхона равнақи учун елиб-югуриб ойлик маошига яраша меҳнат қилади, фойда олинаётганда 50/50 тамойили асосида фойдадан улуш олади. Биринчи шерикнинг пешона терисига топаётган ойлиги фоиз ёки рибога айланиб қоладими? Бу ҳолда ойликка ишлаётган шерик қандай йўл тутиши керак? 2. Амакимнинг кизлари бор, рак касалига чалинган. Битта ўғиллари бор, уйлари йўқ. Уй қуриб ўғилларини уйлантирмоқчилар. Закотимни шу амакимни қизига берсам бўладими? Закотлигини айтмасдан берсам ҳам бўладими? 3. 2018 йилнинг май ойигача 3500$ пул йиққан эканман. Бугунги кунда 3500*8500=29750000сўм бўлмоқда. Шу пулдан 787500 сўм закот пули ҳисобладим. Шу ҳисобим тўғрими? Закот ҳақида кўпроқ тушунчани қайси манбаалардан топсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Келишувда фойдани ўша хизмат қилаётганга фойдадан кўпроқ тақсимланиб келиши олинади. Масалан 50/50 эмас, 60/40 ва ҳоказо. Агар маблағлар тенг бўлсаю, 50/50 қилиб олишга келишилган бўлса, музораба бўлмаса, иш юритувчи сифатида агар бошқасида кўп миқдорда иш қиладиган бўлса, ойлик олишни гаплашиб олиши мумкин. Бу масалани жонли мажлисда аниқлаб олинглар. 

2). Уй қуриш учун йиғиб қўйган пули бўлиб, у нисобга етган бўлса беришингиз жоиз эмас. Шунинг учун айтиб берганингиз яхши. Агар фақир-мискин даражасида бўлса беришингиз мумкин. 

3). Тўғри. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/mavzu/47/1


Топ рейтинг www.uz Openstat