Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

17:08 / 23 май | Bahrom | 198
Ассалому алайкум! Компьютер хонада ишлайман (шахсий), кўпинча мен танимайдиган мижозлар келиб, бирорта бланкадан кўп чиқармоқчи бўлишса вақтдан ютиш мақсадида чиқариб қўйинг ҳалироққа келиб олиб кетамиз дейишади-да шу билан келишмайди. Пулини олдиндан олиб қўяй десам бировни ҳаққидан қўрқаман. Ушбу чиқариб қўйган қоғозларим мижозларни бўйнида қарз бўлиб қоладими ёки олиб кетмаганлиги сабабли зарар ўзимни бўйнимда қоладими? Кўпинча зарар миқдори 100 минг сўмдан ошади. Улар чиқариб қўйган қоғозларни бошқа бировга сотолмайман, чунки исм фамилияларини ёки маҳалла номини ёздириб қўйган бўлишади. Баъзиларини қидириб, бировлардан сўраб, телефон рақамларини топиб, аниқ ушбу инсон эканлигини билиб, вазиятни тушунтирсам, мен сизни танимайман, сизга ҳеч нима демаганман деб бўйин товлашади. Шунда нияти бермаслигини тушунганимдан сўнг бошқа телефон қилмайман. Ушбулар бўйича жавоб беришингизни илтимос қиламан. Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Олдиндан пулини олишингиз жоиз. Олиб кетмаса ўзларига. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat