Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амалим дурустми?

05:40 / 07.05.2015 | Zafarov Murodjon | 3033

Ассаламу алайкум! Марҳум отам-онам ўқитувчи бўлишган. Уларнинг энг муҳим шиорларидан бири фарзандларини бир-бирига меҳр оқибатли қилиб тарбиялаш эди. Мен оиламизнинг кичигиман. Кенжа фарзанд бўлганим учун ота-онам меҳридан кўпроқ баҳраманд бўлдим. Отам раҳматли вафот этишларидан бир неча кун олдин Менга"Опа-акаларинг ўртасида меҳр оқибатни сақлаб қолишга масъулсан" деб васият қилдилар. Отам ўтганларидан буён бу васият қулоғимда бот-бот такрорланиб туради. Опа-акаларим бари ўзи тўқ, ишли ва бир-биримизга яқин яшаймиз. Ўзаро келишиб ҳар жума оқшоми(пайшанба кечкурун) йиғилишиб дийдорлашамиз. Катталаримиз, билимлироқларимиз насиҳат қилишади, ота-онамизни эслаб Қуръон тиловат қилиб, тайёрланган таомларни Аллоҳ йўлига садақа деб ният қилиб, савобларини ота-онамнинг руҳларига бағишлаймиз. Сўнгра уйларимизга тарқаламиз. Ғоя муаллифи менман. Ҳаёлимда туғишганларимни йиғиб турмасам орамизда меҳр-оқибат кўтарилиб, силаи-раҳм алоқаларига футур етадигандек кўринади ва отамни васиятларини бажараолмасликдан чўчийман. Опамларнинг эрлари ҳам бундай йиғилишимизга қарши эмас. Ҳурматли уламолар тўғри йўлдаманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жуда яхши ишни қилар экансиз. Лекин тайёрланган таомларни Аллоҳ йўлида садақа дейишингиз нотўғри. Чунки қариндошларингиз орасида садақа ейишга лойиқ бўлмаганлари бўлса, уларга ўша таомлардан ейиш ножоиз бўлиб қолади. Зиёфат деб ният қилиб, қилган зиёфатингизни Аллоҳ қабул қилиб ва савобини ота-онангизга етишини ният қилишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat