Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жоизми?

08:53 / 16.11.2016 | Wok | 2397

Ассалому алайкум! Мен ТИУда ўқийман. Гурухда 6 та бола ва бир қиз. Кўпинча вазифалар ва мавзуларни бир биримиздан телеграмм орқали сўриймиз. Устозлар конспектларни бир кишига флешкага ташлаб беради ва ўша одам кейин бошқа курсдошларга телеграмм орқали жўнатади. Савол: қиз бола гурухда фақат ўғил боллар бўлганлиги сабабидан улар билан телеграмм орқали юқорида санаб ўтилган ҳолатларда гаплашиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёл киши шариат чегарасидан чиқмаган ҳолда олди-сотди қилиши, илм олиши, қўшнилар билан муомалада бўлиши жоиз. Чунки мўмина оналаримиз ҳам саҳоба ва тобеъинларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини етказар эдилар. Ўқувчилар ичида бегоналар ҳам бўлар эди. Лекин синфдошмиз деб ош-қатиқ бўлиб кетишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat