Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот қилган отани рози қилиш

09:46 / 21.11.2016 | Avazbek | 4728

Ассалому алайкум! Азизлар, агар ота ўғилни оқ қилган бўлса, ота оламдан ўтиб кeтган бўлса, бунинг eчими борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! قال النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ : « إن العبد ليموت والداه أو أحدهما وإنه لهما لعاق فلا يزال يدعو لهما ويستغفر لهما حتى يكتبه الله بارًا  البيهقي في شعب الإيمان Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар. Байҳақий ривояти. وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما ، واستغفر لهما ، ولم يستسب لهما كتب بارًا ، ومن بر والديه في حياتهما ، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما ، ولم يستغفر لهما ، واستسب لهما كتب عاقًا Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”. Байҳақий ривояти. Аллоҳ таоло фарзанда ота-онасига ҳақига қандай дуо қилишни таълим бериб “Нуҳ” сураси 28-оятида марҳамат қилади : رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ 28. Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat