Имом қаср қилиб ўқиса

СаволларМавзу: ИбодатларИмом қаср қилиб ўқиса
Ибн Эргаш сўради 12 ой аввал

Ассалому алайкум! Хуфтон намозида имом мусофир бўлиб, 4 ракъатли намозни 2-ракъат  қаср қилиб ўқиб берди. Иқтидо қилганлар эса 3-4 ракъатни ўзлари ўқиб олишди. Намоздан сўнг бир танишим 3-4 ракъатга “Фотиҳа” сураси ўқилмайди, бир оз муддат қиёмда турилиб саждага борилади деди. Ҳақиқатдан ҳам 3-4 рақатга Фотиҳа сураси ўқилмайдими? Ўша намозни қайта ўқиш керакми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 12 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

У намозни қайта ўқиш шарт эмас. “Иқтидо қилувчи қироат қилмайди” қоидасига биноан мусофирга иқтидо қилган мўқим 3-4-ракъатларда қироат қилмайди. Қироат қилиш билан намоз бузилмайди ҳам, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!